Муҳаммадни Калимуллоҳ деб аталса бўладими?
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни Калимуллоҳ деб аталса бўладими?
Савол: Биз, намоз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга самога кўтарилганларида бевосита Аллоҳ тарафидан фарз қилинганини эшитиб, ўқиганмиз. Мен сиздан Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга бевосита гапирган ва бу, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг биродари Мусо алайҳиссалом сингари, хос сифатларидан бирига айланганми ёки йўқми? Шуларни батафсил тушунтириб беришингизни сўрайман? Аллоҳ таоло сизга мўл савоблар берсиз, бизга бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ҳадисларни айтиб, фатво берсангиз?
Жавоб: Ҳа, Меърож ҳақидаги ҳадислар Аллоҳ таолонинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга гаплашганини кўрсатмоқда. Бундан Мусо алайҳиссалом Калимуллоҳ бўлганидек, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам Калимуллоҳ экани билинмоқда.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 7343.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Манба: Ҳикмат Нури

