PDF WORD

Уламоларни – хизматчилар (умала) деб номловчилар ҳақида

Уламоларни – хизматчилар (умала) деб номловчилар ҳақида

Савол: Ҳурматли шайх, биз кофирлар юртида истиқомат қиламиз ва бизда бузуқликлар кўпайди. Биз одамлар ушбу юрт (Саудия Арабистони) уламолари ҳақида бузуқ гапларни айтаётганини эшитмоқдамиз. Биз уларни катта уламолар борасида: «Улар катта хизматчилар (кибар умала)» дейишаётганини эшитмоқдамиз. Уламоларни хушомадгўйликда айблашмоқда. Улар орасида шундайлари борки, уларни (уламоларни) кофирликда айблашга ва уларга нисбатан «золим ҳукмдорларни ҳимоя қилувчилар» деган гапларни гапиришгача боришган. Бу каби тушунчаларни биз қандай қилиб тузатcак бўлади ва уларга қандай раддия беришимиз керак?

Жавоб: Бу каби сўзлар ушбу юрт уламоларига зарар етказмайди! Бу сўзлар уни айтганга зарар етказади. Уларнинг гуноҳ ва юклари ўзларига айланиб келади! Уларнинг гуноҳ ва ёвузликларга кириб қолганлари борасида сиз (уларга) ҳавас қилмаслигингиз керак ва улар борасида ғам чекманг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам борасида бунданда ёмонроқ сўзларни айтишган. Уларни сеҳргар дейишган, уларни мажнун дейишган, уларни ёлғончи дейишган. Шунинг учун бу каби сўзлар – ажабланарли нарса эмас ва бу, ушбу юрт уламоларига ҳеч қачон зарар етказмайди! Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бу сўзлар уни айтган кимсага гуноҳ ва зарар сифатида қайтади. Сиз эса уларнинг сўзлари сабабидан хафа бўлманг!

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ ал-Фавзон

Фатвонинг овозли манбаси

Манба: Тавҳид форуми



Фикр билдиринг