Қайси мазҳабга эргашмоқ лозим

Қайси мазҳабга эргашмоқ лозим

Савол: Ҳар бир мазҳаб имомининг ўзидан бошқасига хилоф қилганини кўрамиз. Кўпинча улар орасидаги жанжал баъзи намозхонларнинг намозни тарк қилишига олиб боради. Ушбу мавзуда шофий ва кофий жавоб умидидамиз. Бир мазҳабга эргашайликми? Иш тўғри бўлиши учун қандай қилиб мазҳабларни мувофиқлаштирамиз?

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Тўрт мазҳаб имомлари орасидаги фиқҳ фаръидага мавжуд хилоф ҳадиснинг баъзи имомлар наздида саҳиҳ бўлиб, бошқаси наздида саҳиҳ бўлмагани, ёки ҳадис бирларига етиб, бошқаларига етмагани каби хилофга сабаб бўлувчи омилларга бориб тақалади.

Мусулмон кишига улар ҳақида яхши гумонда бўлишлиги вожибдир. Улар ҳар бирлари мужтаҳиддир. Ўзларидан содир бўлган фиқҳий уринишларда ҳақни талаб қилгандирлар. Улардан ким тўғри топган бўлса икки ажр: ижтиҳоди ва тўғри топган ажрини олади. Ким хато қилган бўлса, бир ажр, яъни ижтиҳоди ажрини олади.

Мазкур тўрт имомларга тақлид қилишга келсак. Кимнинг ҳақни далилдан олишга имкони бўлса, унга далилдан олиш вожиб бўлади. Кимнинг имкони бўлмаса, ўз наздида энг ишончли аҳли илмга тақлид қилади. Фарълардаги бундоқ хилофлар ихтилоф қилувчиларни бир-бирларининг ортларидан намоз ўқишни ман қилмаслиги керак. Аксинча, баъзилари баъзиларининг ортидан намоз ўқимоқлари вожибдир. Саҳобалар (разияллоҳу анҳум) фаръий (иккинчи даражали) масалаларда ихтилоф қилсалар ҳам бир-бирларининг ортларида намоз ўқир эдилар. Тобеъинлар ва уларга яхшилик билан эргашганлар ҳам шундай қилганлар.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 3897 – 4.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

4 thoughts on “Қайси мазҳабга эргашмоқ лозим

  1. Жавоб шуки 4 мазҳабдан қай бирига эргашсангиз ҳам хато қилмайсиз. Уларнинг ҳаммаси Аҳли-сунна вал-жамоа мазҳаблари. Агар Имом Абу Ҳанифа мазҳабларида бўлсангиз ва шу мазҳаб китоблари ва олимларига ишонсангиз уларга эргашишингизда ҳеч қандай монеълик йўқ.

  2. Abdulloh биродаримизнинг жавобига қўшимча қилсам. Ўша тўртта мазхаб уламоларига эргашсангиз иншаАллоҳ хайрда сиз, лекин сиз ўша мазхабга эргашаётганингизни қаердан биласиз? Чунки одатда айнан бизнинг юртларда Ҳанафий мазхаби дейилиб мазхабда бўлмаган маълумотлар айтилади. Абу Ҳанифа ман қилган амаллар, у киши қўшилмаган бидъатларни ушбу мазхаб номидан тарқалади. Абу Ҳанифа мазхабига туғри эргашишлик учун у кишидан келган маълумотни текшириш керак бўлади. Энди киши ўйлаб кўрса Абу Ҳанифадан келган маълумотни текшириш осонми ёки ҳужжат(Аллоҳнинг каломи ва Расули соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг суннат) асосидаги уламоларнинг сўзлариними?
    Биродар сизга бир киши мана бу Ҳанафий деса ҳужжат қани денг, мана бу суннат деса ҳужжат қани денг, мана бу салафларнинг йўли деса ҳужжат қани денг. БаракАллоҳу фийкум!

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan