Мазҳаб имомлари орасидаги ихтилофлар

Мазҳаб имомлари орасидаги ихтилофлар

Савол: Тўрт имомлар орасидаги хилофлар ҳукми қандай?

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Тўрт (мазҳаб) имомлар орасидаги хилоф уларнинг илм ва фаҳмдаги ихтилофларига боғлиқдир. Улардан тўғри топганлари икки ажр, хато қилганларига бир ажр бордир. Авзоий, Суфён ас-Саврий, Исҳоқ Ибн Роҳавайҳ ва бошқа мусулмон уломолар ҳам шунга ўхшашлар.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 4272 – 6.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

2 thoughts on “Мазҳаб имомлари орасидаги ихтилофлар

    1. Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
      Мазкур тўрт имомларга тақлид қилишга келсак. Кимнинг ҳақни далилдан олишга имкони бўлса, унга далилдан олиш вожиб бўлади. Кимнинг имкони бўлмаса, ўз наздида энг ишончли аҳли илмга тақлид қилади. Фарълардаги бундоқ хилофлар ихтилоф қилувчиларни бир-бирларининг ортларидан намоз ўқишни ман қилмаслиги керак. Аксинча, баъзилари баъзиларининг ортидан намоз ўқимоқлари вожибдир. Саҳобалар (разияллоҳу анҳум) фаръий (иккинчи даражали) масалаларда ихтилоф қилсалар ҳам бир-бирларининг ортларида намоз ўқир эдилар. Тобеъинлар ва уларга яхшилик билан эргашганлар ҳам шундай қилганлар.
      Манба: https://tavhid.com/fatvolar/minhaj/turli-manhaj/qaysi-mazhabga-ergahmoq-lozim
      Аҳли сунна вал жамоа фиқҳий мазҳабларига эргашиш инсонни салафийликдан чиқармайди. Тўрт мазҳаб ва салафийликка бошқа-бошқа нарса деб қарашлик тўғри эмас.
      Валлоҳу аълам.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan