PDF WORD

Зулмдан қочиб, куфр юртида истиқомат қилишнинг ҳукми

Зулмдан қочиб, куфр юртида истиқомат қилишнинг ҳукми

Савол: Аллоҳ таъоло сизга яхшилик берсин, Британиялик салафий ёшлардан савол. Баъзи мусулмон мамлакатларини ҳокимларининг зулмидан қочиб, куфр мамлакатларида истиқомат қилишнинг ҳукми қандай бўлади? Яна, Британияни фуқоролигини олишликни ҳукми қандай?

Жавоб: Оврўпа ва Америкага бораётганларнинг 90 фоизи, Аллоҳу аълам, ҳукуматнинг тазийқи сабабли кетмаганлар, ёки бошқа (шунга ўхшаш) сабабдан эмас. Гарчи ҳукуматнинг тазийқи бўлганда ҳам сабр қилсин. Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ азобга дучор бўлганларида куфр юртига қочиб кетдиларми?!

Мен сиздан сўраяпман, Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ ва улардан бошқалар? Улардан кейин Ибн Таймияга азоб бердилар, азоб бердилар сўнг қамадилар. У киши куфр юртига қочиб кетдиларми? Барокаллоҳу фийкум.

Сабр қилсин, ўз юртида яшасин. Ўз юртида қамоқда ўтириши, у учун Оврўпага ёки хоссатан Америкага кетишидан яхшироқдир. Улар (кофирлар) жамиятларидаги мусулмонларни оғдиришда, уларга ёрдам беришда ва уларни мулҳид ва зиндиқларга айлантиришда тиришадилар ва бу йўлда уларнинг режа-услублари бор. Бу режалар қадимдан мавжуд ва ҳозирда ҳам қўлланилади. Кўпдан кўп ёмон даъватчилар ва ёмон олимлар мусулмонларни Оврўпа жамиятларига қўшилишларига ҳаракат қилаяптилар.

Нима учун ўша мамлакатларга боради, нега сабр қилмайди? Ҳаттоки ҳукумат тазийқ ўтказса ҳам, сабр қилганинг сен учун яхшироқдир. Кўпчиликлар у ерга тазийқ бўлмасдан боришган. Ейиш учун, ичиш учун боришган, яҳуд ва насронийларга уларнинг юртларида хизмат қилиш учун боришган, ўзини хор қилиш учун, Исломни хор қилиш учун боришган. Барокаллоҳу фийкум.

Аллоҳ таъоло кишини ризқини Ўз зиимасига олган:

«Ким Аллоҳдан қўрқса, У Зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур. Ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур» (Талоқ сураси 2-3 оятлар).

Сен Аллоҳ азза ва жалладан тақво қилишинг лозимдир, шунда сен кутмаган тарафингдан ризқинг келади. Бирор нафс токи унга ёзилган ризқни олмагунича ўлмайди. Шайтон уларга ғарбга боришни безаб кўрсатаяпти, у ерда ҳайвонлар каби хор ва паст бўлиб яшашлик учун, сўнгра эса бало ва хавф-хатар уни ва оиласини ўраб олади. Фарзандинг 6 ёшга тўлганда қаерда таълим олади? Яҳудларнинг, мулҳид-худосизларнинг, илмонийларнинг ва насронийларнинг мадрасаларида таълим олади. Уларга ўз динларини ўргатадилар. Бу нарсаларни уларга фарқи йўқ. Барокаллоҳу фийкум.

Мусулмон мамлакатнинг фуқоролигини ўрнига бегона куфр мамлакатнинг фуқоролигини олишликни баъзи олимлар куфр санашган. Фуқороликни фақатгина бу мамлакатнинг қонунларига бўйсунишга тайёр бўлганидан кейингина олади. Ал-вало вал-баро (дўстлик ва душманлиги) шу қонунлар асосида бўлади. Урушга ҳам тайёр бўлади. Масалан, Ислом лашкарлари куфр юрти билан жанг қиладиган бўлсалар у Ислом лашкарларига қарши чиқади. Чунки у Аллоҳнинг душманларининг сафига қўшилди ва буларнинг сафида мусулмонларга қарши жанг қилишга ҳам тайёр.

 

Фазилатли шайх Робеъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий

Силсилату жаласату рамазон 20/9/1426.

http://www.sahab.net/forums/index.php?showtopic=119336

Манба: Тавҳид форуми

10 та мулоҳаза

  1. Komil - Andijoniy → 31.03.2012 йил

    Ammo, Sahobalar ilk hijratni o’z vatanlaridagi zulmdan qochib kufr yurtiga Habashistonga qilganlar. Vaholanki Habashiston o’sha zamondagi nasorolarning mamlakati edi va bu hijratga Payg’ambarimiz Muhammad sollallohu ‘alayhi vasallam buyurganlar…..

  2. Administrator → 31.03.2012 йил

    Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
    Шайх Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Кофирлар юртида яшовчи барча мусулмонларга, агар имконият бўлса, диний удумларга амал қилувчи Ислом шаҳарларига ҳижрат қилишлари вожиб бўлади. Агар бундай имконият бўлмаса, зарари озроқ бўлган шаҳарга ҳижрат қилиш керак бўлади. Худди бир гуруҳ саҳобалар, Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) амрларига биноан Маккадан Ҳабашистонга ҳижрат қилганларидек. Чунки ўша вақтда Ҳабашистонда мусулмонлар учун зулм фатҳ қилинишидан аввалги Маккадан кўра озроқ эди. Агар мусулмонлар мана шу ҳижратни ҳам қила олмасалар, унда улар Аллоҳдан қўрқишлари, Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан ўзларини тийишлари ва Аллоҳ уларга юклаган мажбуриятларни бажаришлари керак бўлади. Шунингдек агар кофирлар юртида яшовчи мусулмонлар ўша давлат ёрдамидан фойдаланишса, уларга гуноҳ йўқ. Бироқ у (мусулмон)лар улардан моддий ёрдам олиш учун ёлғонга қўл урмасликлари керак. Улар барча ишларида Аллоҳдан қўрқишлари, барча ҳаром нарсалардан сақланишлари ва Қуръон Суннатни ўрганишлари, шунингдек уларга тушунарсиз бўлган нарсаларда илм аҳлига мактуб ёки телефон орқали мурожаат этишлари вожиб бўлади. Аллоҳ барча мусулмонларнинг аҳволини ўнгласин ва уларнинг динларини сақласин. Чунки улар учун нафслари ва душманлари ёмонлиги етарлидир» (Қаранг: «Мажмуъу фатава ва мақолат» 28/163).

  3. abdulloh → 02.04.2012 йил

    Hozirgi vaqtda har bir layoqatli musulmon uchun Jihod farz ayn, chunki Shariat bilan hukm qilayotgan bironta ham davlat yoq!!!Afgoniston shunday edi,ammo buni musulmonlar sezmasa ham, kofirlar oziga hatarini sezishdi va bostirib kirishdi,Alloh ularni xor qilsin!

  4. Komil - Andijoniy → 02.04.2012 йил

    Alloh sizdanham, Fazilatli Shayh AbdulAziz ibn Boz (Rohimahulloh) danham rozi bo’lsin…

  5. Administrator → 18.04.2012 йил

    Ассаламу алайкум ва прҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
    Ҳурматли abdulloh. Шошқалоқлик қилиб бундай хулоса чиқаришга шошилмаслигингизни тавсия қиламиз. Чунки, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бугунги кунда ер куррасида Аллоҳнинг шариати билан ҳукм қилувчи давлатлар бор. Саудия Арабистони бунга мисол бўла олади.
    Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ, араб ва ислом давлатлари шариат билан фақатгина шахсий (хос) ҳолатдагина ҳукм қиладилар, деган сўзни умумий ҳаммага ишлатадиганларга раддия бериб айтдилар: «Бу умумлаштириш тўрғи эмас. Саудия давлати, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, халқни орасида шариат билан ҳукм қилади, шариат ҳадларини (жазоларини) қўллайди, мамлакатнинг (турли) тарафларида шаръий маҳкамалар барпо қилинди. Бу мамлакат ҳам бундан бошқаси ҳам маъсум (хатодан ҳоли) эмас. Менга етиб келишича, Бруней мамлакатининг Султони ҳамма ерда шариат билан ҳукм қилишни буюрибди. Нима бўлганда ҳам, бундай (умумий) иборадан тийилиш лозим ва Саудия Арабистони Мамлакати ва Қувайтнинг маҳаллий газеталарида буни эълон қилмаслик лозим. Агар аксар юртларда дейилса, шунда муносиб бўлади. Чунки бу кўпчилик юртларнинг ҳолати шундайдир. Аллоҳдан ўзимизга ва сенга ҳидоят сўраймиз» (Фатволар 8/243).
    Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ Риёз шаҳрида портлатишни амалга оширганлар ҳақидаги ҳукмга қўшимча қилиб айтдилар: «Мен шу муносабат билан, ҳукм қилинганлар ҳақида тиллари билан турли сўзларни айтаётган қавмлардан ажабланаман. Ҳукм эса ҳукм қилишнинг энг кучли йўли орқали амалга оширилди, инсонларнинг қонлари, моллари ва номусларини сақлаш топширилган, маҳкаманинг бир неча қозилари тамонидан амалга оширилди. Текширув ҳайъати тамонидан қўллаб-қувватланди, сўнгра қозиларнинг юқори мажлиси тамонидан тасдиқланди. Сўнгра Валийюл Амр тамонидан ижро қилинди. Ҳар бир ёлғизга ва оммага маълумки, бизнинг юртимиз, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилишликда оламдаги энг кучли давлатдир. Бунга ҳар бир қози ва оддий инсон гувоҳлик беради» (Ал-Фатава аш-Шаръия фил Қозоя ал-Асрия, 84 саҳифа).
    /kitoblar/raddiya/alloh-nozil-qilgan-dindan-boshqasi-bilan-hukm-qilish-haqidagi-shubha

  6. Abu Abdurrohman → 24.04.2012 йил

    Alloh bu saytni ishiga barakotlar berishini,davomiy qilishini va saytning har bir azosini ilmini oshirishini va bu saytddagi kamchiliklar bolsa toldirishini buyuk Allohdan sorab qolamiz

  7. zuhrıddın → 21.09.2012 йил

    as al sılar berayotgan javoblar uchyn shu sayxlardan ruxsat olganmısılar ularnı bazıları vafot topgan ammo vokeılık davom etmokda bu bılan sharıat yzgaradı demokchımasman balkı shayxlarnı fıkrı yzgararmıdı deb uylayman

  8. Administrator → 22.09.2012 йил

    Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
    Шайх Робеъ ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ бугунги кунда ҳаётлар алҳамдулиллаҳ.

  9. yahya → 10.04.2015 йил

    Assalamu alaykum.menga arab tilini biladigan inson kerak,Alloh uchun komaklashinglar.

  10. Administrator → 11.04.2015 йил

    وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته
    Мана шу биродаримиз билан боғланинг, шояд ёрдам берсалар: [email protected]
    Барокаллоҳу фийкум!

Фикр билдиринг