Даъвати мобайнида азият чеккан кишининг ҳижрат қилишлиги

Даъвати мобайнида азият чеккан кишининг ҳижрат қилишлиги

Савол: Аллоҳ таоло сизларни муваффақ қилсин, фазилатли шайх (ушбу киши) айтадики: агар инсон ўз шаҳрида ислоҳот олиб боришга қодир бўлмаса, унга (ушбу диёрдан) чиқиб, бошқа диёрларни даъват қилишни адо этадими? Хоссатан у ўз шаҳрида даъвати сабаб кўп азиятларга дуч келади ва шу сабаб ўзи учун хавфсирайди.

Жавоб: Агар шу сабабли ўзи учун қўрқадиган бўлса ҳижрат қилади. Бошқа диёрларда даъватни олиб боради. Бошқа диёрларда исломни тарқатади. Худди Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Иброҳим алайҳиссалом қилганларидек. Бобилдан Шомга ҳижрат қилдилар. Шомда, Фаластинда зурриётлари даъватини ўрнатдилар. Бошқа жиҳатдан эса Маккада (даъватга асос солдилар) алайҳиссалоту ва саллам. Ҳижрат пайғамбарлар динидандир. Агар маълум бир диёрда динни қоим қилишлик қийин бўлса, бошқа диёрга бориб, уларни Аллоҳнинг динига даъват қилади. Шундай.

 

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон

http://www.alfawzan.af.org.sa/node/4071

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan