PDF WORD

Қарздор бўлган ҳолда ҳаж қилиш

Қарздор бўлган ҳолда ҳаж қилиш

Сўровчи: Шайх, Аллоҳ сизни мукофотласин! Бир киши бўлиб-бўлиб тўлайдиган қарзи бўлган ҳолда, қарз берган одам изнисиз ҳаж қилди. Унинг ҳажи ҳукми нима?

Шайх: Яъни унда етарли моли йўқ ва у қарзини тўлашига кўзи етмайди (шундайми)? У кейинги тўлов вақти келганида қарз берувчига қарзини тўлашга моли етарли бўлишига аминми?

Сўровчи: Унинг қарзи бўлиб-бўлиб тўланадиган.

Шайх: Бўлиб-бўлиб тўланадиган (қарз) эканини тушундим. Яъни, масалан ер ипотекаси ва сен Жумода ойида банкка (қарзнинг маълум қисмини) тўлашинг керак. Ҳаж вақти келиб қолди. Унда моли бор ва у аминки қарз қисмини тўлашнинг кейинги муддати келганида қарздор билан ҳисоб-китоб қила олади. Унда (ҳаж қилишида) муаммо йўқ, ҳатто қарз берувчидан изн сўрамаган бўлса ҳам. Аммо агарда у тўлай олмаслигини билса, сен айтгандек у қарзини бўлиб-бўлиб тўлайди ва ҳали тўлаб бўлмади. Унда у ҳаж қилмаслиги лозим.

Сўровчи: Шайх, унинг ҳажи ҳукми нима?

Шайх: Унинг ҳажи раводир, лекин у гуноҳга қўл урди. Қандай қилиб Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унга ҳаж қилмасликка рухсат берганида у ўзига ҳаж мажбуриятинини юклаяпти?! У ҳажга кетаётганда ёки ундан қайтаётганда йўлда вафот этишидан қўрқмаяптими?! Ҳа (шундай).

Юклаб олиш [mp3]

 

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин

Манба: Тавҳид форуми

1 та мулоҳаза

  1. Ansor → 04.10.2013 йил

    Assalamu alaikum ahi bu erda shayh rohimahulloh ipoteka bank qarz deganda nimani nazarda tutdi ipoteka islomda mumkinmi?

Фикр билдиринг