PDF WORD

Замзам сувидан ичиш – суннатдир

Замзам сувидан ичиш – суннатдир

Савол: Замзам сувининг фойдалари ҳақида саҳиҳ ҳадис борми?

Жавоб: Ҳадислар Замзам сувининг шарафли ва баракали эканига далолат қилган. «Саҳиҳ» ҳадислар тўпламида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Замзам суви ҳақида: «У – баракалидир. У – (тўйдирувчи) таомдир» – дедилар (Имом Муслим 2473). Абу Довуд раҳимаҳуллоҳ эса яхши санад билан: «касалликнинг шифосидир» – жумласини илова қилди (Абу Довуд 457). Ушбу ҳадис Замзам сувининг фазилатларига, унинг тўйдирувчи таом, касалликка шифо ва баракали эканига далолат қилмоқда. Суннат эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам каби, ундан ичишдир. Чунки унда барака бор. У, агар имкони бўлса, тановул қилиш керак бўлган ширин ва муборак таомдир.

Бу саҳиҳ ҳадис бизга Замзам сувининг фазилатларини, унинг муборакли, тўйдирувчи таом, касалликка шифо, мўъминнинг имкони бўлганида ундан ичишининг мустаҳаб эканини кўрсатмоқда.

Замзам суви билан таҳорат олиш, ҳатто истинжо қилиш, жунубликдан ғусл қилиш ҳам жоиздир. Чунки, саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг панжалари орасидан отилиб чиққан сувдан ичиш, таҳорат олиш, кийимларини ювиш ва истинжо қилиш каби эҳтиёжлари учун олишган эди. (Ҳа), бу бўлган эди. Замзам суви Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бармоқлари орасидан отилиб чиққан сув каби бўлмаса ҳам, ундан кўра мўътабарроқ эмас. Лекин, ҳар икки сув ҳам шарафли сувлардир. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг панжалари орасидан отилиб чиққан сув билан таҳорат, ғусл ва истинжо қилиш, кирларни ювиш жоиз экан, Замзам суви билан ювиш ҳам раводир.

Хуллас, Замзам суви пок ва покловчи, ширин сув бўлиб, ундан ичиш мустаҳабдир. Агар эҳтиёж туғилса у билан таҳорат олиш, кийимларни ювиш ва истинжо қилишнинг зарари йўқдир.

Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.

Аллома Абдулазиз ибн Боз

«Мажмуъу фатаава ибн Бааз», 17 жузъ, Фатво № 124.

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг