Ямоний рукнни силаш ҳақида
Ямоний рукнни силаш ҳақида
Савол: Тавоф асносида Каъбанинг жануби ғарбий тарафидаги рукнни силаш ёки унга ишора қилишнинг ҳукми нима? У ва Қора Тошнинг олдида неча марта такбир айтиш керак? Аллоҳ устингиздан хайрли мукофотлар ёғдирсин, бизга тушунтириб берсангиз.
Жавоб: Тавоф қилаётган одамнинг Қора Тош ва Ямоний Рукнни ҳар бир тавофида силаши машруъдир. Шунингдек, ҳар бир тавофда Қора Тошни ўпиши мустаҳабдир. Агар имкони бўлса ва қийинчилик бўлмаса, охирги тавофда ҳам уни ўпиш мустаҳабдир. Агар қийинчилик бўлса, тиқилинч вужудга келиши учун уни ўпиш макруҳдир. Бунда пайтда қўли ёки хассаси билан Қора Тошга ишора қилиб, такбир айтаверади.
Ямоний Рукнга ишора қилишга далолат қиладиган биронта далил ҳам келмаган. Уни қийинчилик бўлмаса силайди, бироқ ўпмайди ва: «Бисмиллаҳ! Валлоҳу акбар!» ёки «Аллоҳу акбар!» – дейди. Агар қийинчилик бўлса, Ямоний Рукнни силаш машруъ эмас. У, тавофида ишорат қилмай ёки такбир айтмай давом этаверади. Чунки, бу на Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ва на саҳобаларидан ривоят қилинган. Мен буни ўзимнинг «Умра, ҳаж ва зиёратнинг кўп масъалаларининг изоҳи ва тадқиқи» номли китобимда баён қилганман.
Такбир бир мартагина айтилади. Уни такрор айтиш учун шаръий далил болрлигини билмайман. Тавофи давомида билган шаръий дуо ва зикрларни айтиши мумкин. Ҳар бир тавофни (айланишни) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган:
«Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато қилгин, охиратда ҳам яхшилик ато этгин ва бизни дўзах азобидан асрагин» (Бақара: 201) дуо билан тугаллайди.
Тавоф ва саъйдаги дуо ва зикрлар фарз эмас, суннатдир. Аммо Қора Тошдан кейин келадиган икки рукнни силаш, уларга хос зикр ва дуолар машруъ эмасдир. Чунки бундай қилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ривоят қилинмаган. Зеро Аллоҳ таоло:
«(Эй мўминлар), сизлар учун — (Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун) Аллоҳнинг пайғамбари (иймон-эътиқоди ва хулқи атвори)да гўзал ибрат бордир» (Аҳзоб: 21) деган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: «Бизнинг ишимизга мувофиқ амал қилмаган одамнинг бу иши рад қилинган» деганлар (Имом Муслим 1718).
Аллоҳ тавфиқ эгасидир.
Аллома Абдулазиз ибн Боз
«Мажмуъу фатаава ибн Бааз», 17 жузъ, Фатво № 116.
Манба: Ҳикмат Нури

