PDF WORD

Хизматкор аёл хизмат қилаётган уй аҳли билан сафар қилиши

Хизматкор аёлнинг маҳрамсиз, ўзи хизматни қилаётган хонадон аҳли билан сафар қилишининг ҳукми ҳақида

Савол: Уйимизда хизматкор хотин бор. Ҳажга, умрага ёки бирон шаҳарга сафарга чиқмоқчи бўлсак, уни ҳам ўзимиз билан бирга маҳрамсиз олиб кетсак бўладими? Бизга шуни тушунтириб берсангиз. Олдиндан раҳмат.

Жавоб: Хизматкор хотин аёл киши эмасми? Шундай экан, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Хотин киши маҳрами билангина сафар қилсин!» деб айтган сўзларидан нима нарса айри қўя олади?

Бироқ, фараз қилайликки, хизматкор уй аҳли сафарга чиққач, уйда ўзи ёлғиз қолади ва шаҳарда уни ҳимоя қиладиган одам (маҳрами) йўқ. Бундай пайтда, зарурат бўлгани учун, хизматкор аёл уй эгалари билан сафарга чиқиши мумкин.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг