Видолашув тавофидан илгари ҳайз қони келиб қолди
Видолашув тавофидан илгари ҳайз қони келиб қолди, бунинг ҳукми нима?
Савол: Аёл киши умра асносида тавоф ва саъй қилиб, сочини кестирди, сўнгра Ҳарамда ўтирар экан, ҳайз қони келиб қолди. Бу аёл ҳануз видолашув тавофини қилмаган ва пок бўлгунича Маккада қолишга вақти бўлмаса нима қилиши керак? Аллоҳ сизга савоблар берсин, тушунтириб берсангиз?
Жавоб: Бу аёл қайтаверади. Чунки ҳайз кўрган аёлнинг ҳаж ва умрада видолашув тавофини қилиши шарт эмас. Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (қайтишдан) илгари одамларни Каъбани (тавоф) қилишга амр қилдилар. Бироқ, ҳайз қони кўрганларга енгиллик бердилар», дейилган. Демак, ҳайз кўрган аёл (қайтиш учун) сафарга чиқаверади ва унга ҳеч қандай жарима йўқдир, иншааллоҳ.
Валлоҳу аълам.
Шайх Абдуллоҳ ибн Ҳумайд
Манба: Ҳикмат Нури

