Умрасини тугалламаган хотин каффорот бериши керакми?
Умрасини тугалламаган ва буни эрига айтишдан қўрққан хотин каффорот бериши керакми?
Савол: Мен эрим билан бирга умра қилгани бордим ва умрамни тугаллай олмадим. «Буни менга шайтон унуттирди». Эрим қаттиққўл бўлгани учун, унга айта олмадим. Мен одатдаги хотинлик ва ҳаётий вазифаларимни бажариб юрдим. Эрим мени иккинчи марта умра қилишга чорлади. Мен иккинчи умрамни тўкис қилдим. Аммо биринчисини тўкис қилмаган эдим. Бу ҳолатдаги ҳукм қандай бўлади? Мен нима қилишим керак?
Жавоб: Биринчи умрангизни қилган, бироқ охирига етказмаган бўлсангиз, ибодатлардан ҳисобланган сочни қириш ва олдиришни тарк этганингиз учун қон чиқариб фидя беришингиз вожибдир. Умрангиз эҳром, тавоф ва саъй билан тугабди. Фақатгина эҳромдан чиқишингизга сабаб бўладиган сочни қисқартириш қолибди. Уни тарк қилиш – қон чиқариш, демакдир. Яъни, битта қўйни Маккада сўйиб, Ҳарам ичида яшаётган мискинларга берилади. Эҳромдан чиқишни ният қилгандан сўнгра, хотинлик вазифаси ҳисобланган пардоз, жинсий алоқа, тирноқларни олиш ва бошқа ишларни қилиш ҳаром эмасдир.
Янги эҳром боғлаб қилган ва тугаллаган умрангиз – раводир.
Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин
Манба: Ҳикмат Нури

