Тавофни кўп қилиб, намозни кўп ўқиш
Тавофни кўп қилиб, намозни кўп ўқиш
Савол: Тавофни такрор-такрор қилиш афзалми ёки нафл намозларни кўп ўқишми?
Жавоб: Уларнинг қайси бирлари афзал эканида ихтилоф бор. Шундай бўлсада, икки яхшиликни ҳам қўлга киритиш учун ҳар иккисини ҳам кўпроқ қилиш, афзалдир. Айрим уламолар ўзга юртлардан келган мусофирларнинг тавофни кўпроқ қилишларини афзал кўришган. Чунки уларнинг юртларида Каъба йўқ. Шунинг учун, уларнинг Маккадалик пайтларида кўпроқ тавоф қилишларини мустаҳаб ҳисобладилар. Айрим уламолар эса, намозни кўп ўқишни афзал кўрдилар. Чунки намоз тавофдан кўра афзалдир. Менимча, мусофир бўлса ҳам, ҳар иккисини кўп қилиш савоблардан маҳрум қолмаслик учун авлодир. Чунки банда ҳар иккисидан ҳам савоб олсин.
Аллома Абдулазиз ибн Боз
«Мажмуъу фатаава ибн Бааз», 17 жузъ, Фатво № 120.
Манба: Ҳикмат Нури

