Тавофдан кейинги намоз фарзми?
Тавофдан кейинги намоз фарзми?
Савол: Тавофдан кейин Иброҳим мақоми орқасида намоз ўқиш фарзми? Уни ўқишни унутган одамнинг ҳукми нима?
Жавоб: (Тавофдан сўнгра) намозни Иброҳим мақоми орқасида ўқиш фарз эмас. Ҳарамнинг ҳар бир жойида ўқилса ҳам раводир. Уни ўқишни унутган бўлса, зарари йўқ. Чунки у намоз фарз эмас, суннатдир.
Тавфиқ Аллоҳнинг қўлидадир.
Аллома Абдулазиз ибн Боз
«Мажмуъу фатаава ибн Бааз», 17 жузъ, Фатво № 123.
Манба: Ҳикмат Нури

