PDF WORD

Тавофдан сўнгра намоз ўқиш

Тавофдан сўнгра намоз ўқиш

Савол: Тавофдан кейин Иброҳим мақоми орқасида намоз ўқиш фарзми ёки Ҳарамнинг ҳар бир жойида ўқиса ҳам бўлаверадими?

Жавоб: (Тавофдан сўнгра) намозни Иброҳим мақоми орқасида ўқиш фарз эмас. Бироқ, тиқилинч йўқ ва ўқишнинг имкони бўлса, ўша ерда ўқиш машруъдир. Бу намозни Масжидул Ҳаромнинг ёки Ҳарамнинг ҳар тарафида ўқилса, раводир. Чунки намозхоннинг Иброҳим мақоми орқасида намоз ўқиб, тавоф қилаётган одамларга қийинчилик туғдириши машруъ эмасдир. Шунинг учун у, тиқилинч жойлардан қочиши ва бу намозни Масжидул Ҳаромнинг бошқа жойларида ўқиши лозим. Зеро Умар разияллоҳу анҳу тавофдан кейинги бу икки ракаат намозни Зий Тува деган жойда ўқиди. У жой Масжидул Ҳаромдан ташқарида, бироқ, Ҳарамнинг ичида эди. Умму Салама разияллоҳу анҳо ҳам Видолашув тавофидан сўнгра Масжидул Ҳаромнинг ташқарисида намоз ўқиди. Масъалага зоҳиран қаралса, унинг тиқилинч сабабли Масжидул Ҳаром ташқарисида ўқигани ёки бу ишда шаръий имконият кенг эканини одамларга билдиришни назарда тутгани маълум бўлади.

Тавфиқ Аллоҳнинг қўлидадир.

Аллома Абдулазиз ибн Боз

«Мажмуъу фатаава ибн Бааз», 17 жузъ, Фатво № 123.

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг