PDF WORD

Тавофдан сўнгра икки ракаат намоз ўқиш

Тавофдан сўнгра икки ракаат намоз ўқиш

Савол: Ифоза ва видолашув тавофидан сўнгра Иброҳим мақоми орқасида икки ракаат намоз ўқиладими? Бунга далил нима? Аллоҳ устингиздан мукофотлар ёғдирсин, (тушунтириб берсангиз?).

Жавоб: Ҳар бир тавофдан сўнгра Иброҳим мақоми орқасида икки ракаат намоз ўқилади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавоф қилиб бўлгач икки ракаат намоз ўқиган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳажларида Видолашув тавофини қилдилар ва икки ракаат намоз ўқиб, Мадина томон йўлга чиқдилар.

Иброҳим мақоми орқасида намоз ўқиш имкони бўлмаган одам, масжид (Масжидул Ҳаром)нинг ҳар бир ерида намоз ўқиса бўлаверади.

Муваффақият бергувчи – Аллоҳдир.

Аллома Абдулазиз ибн Боз

«Мажмуъу фатаава ибн Бааз», 17 жузъ, Фатво № 122.

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг