Тавофда ярадан қон чиқди…
Тавофда ярадан қон чиқди…
Савол: Тавоф асносида жароҳатландим ва ундан қон чиқди. Бунинг менга зарари борми?
Жавоб: Тўғриси, иншааллоҳ, зарари йўқ ва тавофингиз раводир. Чунки, жароҳат сабабли қон чиқиши ҳақида «Таҳоратни бузадими ёки йўқми?» дея ихтилоф бор. Аслида, унинг таҳоратни бузган эканига аниқ далил йўқ. Хусусан, қон оз бўлса. Чунки озгина қон зарар бермайди. Хуллас, бу масъаладаги тўғри ечим – тавофнинг соғломлигидир. Чунки асос – тавофнинг соғломлиги бўлиб, унинг ботиллиги шубҳалидир.
Бу масъаладаги ихтилоф машҳурдир. Афзали эса тавофниг тўғрилиги ва соғломлигидир. Мана шу – асос ва қувватлисидир.
Аллома Абдулазиз ибн Боз
«Мажмуъу фатаава ибн Бааз», 17 жузъ, Фатво № 114.
Манба: Ҳикмат Нури

