Тавофда аёл кишига тегиб кетса …
Тавофда аёл кишига тегиб кетса …
Савол: Биров ифоза тавофини қилар экан, тиқилинч пайтида ажнабий аёлнинг баданига тегиб кетди. (Айтингчи), унинг тавофи бузиладими ёки таҳоратга қиёсан тавофи бузилиб, қайта тавоф қилиши керакми?
Жавоб: Эркак кишининг тавоф асносида ёки барча жойларда тиқилинч пайтида хотин кишининг баданига тегиб кетиши, уламоларнинг икки қавлидан бирига кўра, унинг тавофига ҳам, таҳоратига ҳам зарар қилмайди. Чунки одамлар хотин кишига тегиш таҳоратни бузиши ёки бузмаслиги ҳақида фарқли фикрлар билдирдилар:
— таҳоратни ҳеч ҳам бузмайди;
— таҳоратни мутлақ бузади;
— шаҳват билан бўлсагина таҳоратни бузади.
Ушбу қавлларнинг энг қувватлиси ва тўғриси, таҳоратни мутлақо бузмаслигидир. Эркак киши хотин кишини қучоқласа ёки ўпса, уламоларнинг энг соғлом қавлларига кўра, таҳорати бузилмайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рафиқаларидан баъзиларини ўпар, сўнгра таҳорат қилмай намоз ўқийверар эдилар. Чунки асос, таҳоратнинг соғломлигидир. Таҳоратнинг бузилгани ҳақидаги сўзни рақибсиз, аниқ далил билангина айтиш керак. Хотин кишига тегишнинг таҳоратни бузишига эса, аниқ далил мутлақо йўқдир. Аллоҳ таолонинг: «Ёки аёлларга тегсангиз» – (Нисо: 43) деб айтган оятининг тафсирида: «Ундан мақсад – жинсий алоқадир» дейилган. Шунингдек, бошқа қироатлардаги маъно ҳам «жинсий алоқа»ни ифодалайди. Ундан мақсад, Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинганидек, аёл кишига тегишнинг ўзигина эмас. Балки унинг тўғриси, Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу ва жамоат айтганидек, жинсий алоқадир.
Бундан шу нарса маълум бўлмоқдаки, тавоф пайтида аёл кишининг баданига тегиб кетган эркакнинг тавофи соғломдир. Таҳорат ҳам худди шундай. Агар биров хотин кишига тегса ёки уни ўпса ва ундан бирон нарса чиқмаса, унинг таҳорати соғломдир. Бироқ, ажнабий аёлнинг баданига қасддан тегиш ҳеч ҳам мумкин эмас.
Аллома Абдулазиз ибн Боз
«Мажмуъу фатаава ибн Бааз», 17 жузъ, Фатво № 115.
Манба: Ҳикмат Нури

