PDF WORD

Саъйни Марвадан бошлаш

Саъйни Марвадан бошлаш

Савол: Мен кексайиб қолган чолман. Умра учун тавоф қилиб, етти марта саъй қилдим. Бироқ, саъйни Марва тепалигидан бошладим. Сафо тепалигида сочларимни қисқартириб, кийимларимни кийдим. Бунинг ҳукми нима?

Жавоб: Бу одам битта саъй қилиши керак. Чунки у, битта саъйни қила олмабди. Агар саккизта саъй қилган бўлса, зарари йўқ. Чунки биринчи саъй Марвадан бошлангани учун бекор бўлган ва уни қилгани унга зиёни қилмайди. Агар у саккизта саъйни Марвадан бошлаб Сафода якунлаган бўлса, еттита саъйи тўкис бўлади. Бироқ, еттита қилган бўлса, унинг битта саъйи кам бўлиб, уни тугаллаши ва умраси якунланиши учун сочларини қайта қисқартириши керак. Биринчи қисқартириши етарли эмасдир. Чунки умрачи, саъйни тугалламай туриб қисқартирган. Марвадан бошлаган биринчи саъйи саъй ҳисобланмайди.

Аллома Абдулазиз ибн Боз

«Мажмуъу фатаава ибн Бааз», 17 жузъ, Фатво № 128.

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг