Сўқир ва ногирон инсон ҳажи
Сўқир ва ногирон инсон ҳажи
Савол: Кексайиб қолган ва кўзи ожиз чол ҳамда кексайиб қолган ва ногирон кампирнинг одамлар тиқилинчли бўлгани учун ҳаж қилишга кучи етмайди. Улар ўз номларидан бошқаларга пул бериб ҳаж қилдирсалар бўладими?
Жавоб: Танаси соғлом ва молиявий имконлари бўлган одамнинг фарз бўлган ҳаждан воз кечиши жоиз эмас. Агар ҳолат танаси билан ҳаж қилишга қодирлик даражасига етса, замбил устида тавоф қилса ҳам, ногиронлар аравачасида саъй қилса ҳам, ҳаж қилиши лозим бўлади. У, ўзи қилишга қодир бўлган талбия айтиш, эҳром кийиш, зикр ва дуоларни айтиш каби барча ибодатларни қилади. Агар ёталоқ касал бўлиб, на туришга, на минишга ва на тушишга кучи етмасагина фарз ёки нафл ҳажни адо этиш учун пул бериб, бировга ўз номидан ҳажжи бадал қилдириши мумкин.
Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин
«ал-Фатааваш-шаръийя фил-масааилит-тиббийя», 1 жузъ
Манба: Ҳикмат Нури

