Нега ҳайз кўрган аёлга тавоф қилиш таъқиқланган?
Нега ҳайз кўрган аёлга тавоф қилиш таъқиқланган?
Савол: Нега ҳайз кўрган аёлга тавоф қилиш таъқиқланган?
Жавоб: Айтилишига қараганда, ҳайз кўрган аёлга тавоф қилиш, масжид сабабли эътикоф қилиш таъқиқланганидек, масжид сабабли таъқиқланган. Масжидул-Ҳаром эса масжидларнинг энг афзалидир. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳис-саломга:
«Менинг Байтим — Уйимни тавоф қилгувчилар қиём, яъни намозда тик ғоз туриш, рукуъ, сажда қилгувчилар (яъни ўша жойда намоз ўқигувчилар) учун пок тутинг!» (Ҳаж: 26) – деди.
Аллоҳ таоло пок тутишга амр қилди. Шунинг учун ҳам ҳайз кўрган аёлниг (у ерда) тавоф ва бошқа ибодатларни қилиши таъқиқланади. Бу – «тавофда таҳорат бўлиши фарздир» ва: «Аёл киши ҳайз кўраётган пайтида тавоф қилса ҳайз қони билан масжидни булғайди» деган ва аёл кишининг тавоф учун пок бўлишини намоз учун пок бўлишидек кўрмаган, балки унинг ҳайз кўрган пайтида масжидда эътикоф қилишини ман қилишдек кўрган кишининг сўзларининг сиридир. Шунинг учун ҳам, ҳайз кўрган аёлга (ҳаж)нинг (бошқа) ибодатлар(и)ни қилиш таъқиқланмаган. Инчунун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳайз кўрган аёл Уй (Каъба)ни тавоф қилишдан бошқа барча амалларни қилаверади» – дедилар. Оиша разияллоҳу анҳога эса: «Ҳожи қиладиган барча амалларни қилаверинг. Фақатгина Уй (Каъба)ни тавоф қилманг!» – дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Софийя разияллоҳу анҳонинг ҳайз кўриб қолгани ҳақида айтилганида: «У бизни (сафардан) тўхтатиб қоладими?» – деганларида: «У ифоза тавофини қилган» дейилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ундай бўлса, йўқ (бизни тўхтатмас экан)» – дедилар (Муттафақун алайҳ).
Шайхулислом ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ
Манба: Ҳикмат Нури

