Исмоил ҳижри ичида тавоф қилиш
Исмоил ҳижри ичида тавоф қилиш
Савол: Исмоил ҳижри ичидан тавоф қилиб, саъй қилгач эҳромини ечган, сўнгра уйига кетиб, хотини билан жинсий алоқа қилган одам гуноҳкор бўладими?
Жавоб: У умра – фосиддир. Чунки тавофи тўғри эмас. У тавофи, саъйини қайтариб, сочини қисқартириши керак. Унинг, қилган жинсий алоқаси сабабли Маккада бир қўй сўйиши лозим. Чунки унинг тавофи Ҳижр ичидан бўлгани учун раво эмасдир. У, Ҳижр ортидан тавоф қилиши керак. Шундагина унинг фосид умраси тўкис бўлади. Кейин эса, биринчи умрада эҳром боғлаган мийқотидан (яна) қайта эҳром боғлаб, янги, тўкис умра қилиши керак. Биринчи умрасини жинсий алоқа билан бузгани учун, бу умрани қилиш унга вожибдир.
Аллома Абдулазиз ибн Боз
«Мажмуъу фатаава ибн Бааз», 17 жузъ, Фатво № 111.
Манба: Ҳикмат Нури

