Ҳайз қони келаётган пайтда тавоф ва саъй қилдим
Ҳайз қони келаётган пайтда тавоф ва саъй қилдим, бунинг ҳукми нима?
Савол: Таматтуъ ҳажини қилдим. Ҳажга эҳром боғлагач Масжидул-Ҳаромга етиб келишдан илгари ҳайз қони келиб қолди. Уйдагиларга айтишда уялиб, тавоф ва саъй қилдим. Қон тўхтагач бориб, бошқа эҳром боғладим ва тавоф ҳамда саъй қилдим. Айтинг-чи, бунинг ҳукми нима?
Жавоб: Бу аёлнинг иккинчи эҳромга ҳожати йўқ, чунки, у, ҳануз биринчи эҳромдадир. Аслида, бу аёл қон тўхтаганидан сўнг ғусл қилиб, иккинчи эҳромни киймай, тавофини такрорласа бўларди. Чунки, у кийган биринчи эҳром, ўз кучида эди.
Шайх Абдуллоҳ ибн Маниъ
Манба: Ҳикмат Нури

