Ҳаж пулини садақа қилиш
Ҳаж пулини садақа қилиш
Савол: Ҳаж қилишга кучи етмаган одамнинг ҳаж учун сарфлаши керак бўлган пулини ҳажи ўрнига фақир ва қашшоқ инсонларга ва Аллоҳ йўлида куршаётганларга садақа қилса бўладими ва бундай қилиш фарз бўлган ҳаж ўрнига ўтадими?
Жавоб: Агар зиммасидаги ҳажнинг фарзини (ҳаётида бир марта) қилган бўлса ва иккинчи марта ҳаж қилмоқчи бўлса ёки вафот этган қариндошларидан бирининг номидан ҳаж қилмоқчи бўлса ҳамда фақир, қашшоқ ва Аллоҳ йўлида курашаётган инсонларнинг бу молга ўта қаттиқ эҳтиёжи борлигини кўриб, ҳаж сарфларини уларга садақа қилиб берса бўлаверади. Бундай маблағни ўта муҳтож бўлган инсонларга садақа қилиш, ҳажжи бадал қилиш учун бировга беришдан кўра афзалдир.
Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин
«ал-Фатааваш-шаръийя фил-масааилит-тиббийя», 1 жузъ
Манба: Ҳикмат Нури

