PDF WORD

Хотин кишининг маҳрамсиз ҳаж қилиши, ҳаромдир

Хотин кишининг маҳрамсиз ҳаж қилиши, ҳаромдир

Савол: Сабаъда солиҳ амаллари билан машҳур хотин бор. У ўрта ёшларда бўлиб, қарилик чоғига яқинлашган ва фарз ҳажини қилмоқчи. Бироқ, унинг маҳрами йўқ. Шу шаҳарлик солиҳ амаллари билан шуҳрат қозонган обрўли киши ўз маҳрамлари бўлган аёллар билан ҳаж қилмоқчи. Мазкур аёл шу киши қарамоғида ҳаж қилса бўладими? Шуни эслатмоқчиман-ки, бу аёл ҳажнинг моддий жиҳатларини ўзи кўтара олади. Аллоҳ сизга баракотлар ато этсин, шу мавзуга очиқлик киритсангиз? Чунки биз айрим дўстларимиз билан ихтилоф қилиб қолдик.

Жавоб: Мазкур аёлнинг гарчи хотин-қизлар ва омонатдор (нотаниш) эркак билан бўлса ҳам, маҳрамсиз ҳаж қилиши жоиз эмас. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Хотин киши маҳрам бўлмаган эркак билан сафарга чиқмасин!» – дедилар. Бир киши ўрнидан турди ва: «Ё Расулуллоҳ, менинг хотиним ҳаж сафарига чиқди. Мен эса фалон, фалон жангга чиқиш учун рўйхатдан ўтдим» – деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бор, хотининг билан бирга ҳаж қил!» – дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Хотининг омонатдорми ёки йўқми? У билан бирга омонатдор аёллар ва эркаклар борми ё йўқми?» – деб сўраб-суриштирмадилар. Ҳолат эса буни тақозо этар эди. Чунки унинг эри бир жангда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни жангга эмас, хотини билан бирга боришга буюрдилар. Шунинг учун ҳам илм аҳллари: «Маҳрами бўлмаган хотин кишига ҳаж қилиш фарз эмасдир. Ҳатто, унинг қолдирган меросидан ҳаж учун маблағ ажратилмайди. Чунки у, ҳаж қилишга қодир эмасдир. Аллоҳ таоло ҳаж қилишни қодир одамга фарз қилган» – деганлар.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг