Аёл киши ҳамсафар бўлган бошқа аёлга маҳрам ҳисобланадими?
Хотин киши, ҳамсафар бўлган бошқа хотин учун маҳрам ҳисобланадими?
Савол: Хотин киши бошқа нотаниш хотин учун сафарда, ўтиришда ва бошқа ҳолатларда маҳрам ҳисобланадими ёки ҳисобланмайдими?
Жавоб: Хотин киши бошқа хотин учун маҳрам бўла олмайди. Чунки маҳрам – ота ва ака сингари насаб, эр, ўгай ўғил ва қайнота сингари рухсатли сабаб, сутдош ота ва сутдош оға сингари (эмиш) ва шунга ўхшаш сабаблар сабаблигина уйланиш ҳаром қилинган эркакдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларига биноан эркак киши бегона хотин билан танҳо қолиши ва у билан бирга сафарга чиқиши мумкин эмасдир: «Эркак киши хотин киши билан танҳо қолмасин. Чунки, учинчилари шайтон бўлади». Бу ҳадисни имом Аҳмад ва бошқалар Умар разияллоҳу анҳунинг ҳадисидан саҳиҳ-соғлом санад билан келтирдилар.
Аллоҳ тавфиқ соҳибидир.
Аллома Абдулазиз ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
Манба: Ҳикмат Нури

