Муздалифага келаётганида ҳайз қони келиб қолса нима қилади?
Хотин киши ҳаж қилаётган бўлса ва Муздалифага келаётганида ҳайз қони келиб қолса нима қилади?
Савол: Аёл киши ҳаж қилаётган эди. Муздалифага келиш чоғида «узри» келиб қолди. Бунинг ҳукми нима?
Жавоб: Агар хотин киши эҳромда бўлса ва ҳайз қони келиб қолса, ҳожи қиладиган Арафотдаги вуқуф, Муздалифа ва Минодаги тунаш, тошларни отиш ва сочларни қисқартириш каби барча амалларни қилаверади. Фақатгина, ҳайз қони тўхтаб, ғусл қилгунича ифоза тавофини қилмай туради. Ғуслдан сўнгра тавофини қилади. Чунки мўъминлар волидаси Оиша разияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга эҳромда эканлар, ҳайз кўриб қолдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унга: «Ҳожилар қилган ишларни қилинг. Фақат, пок бўлмагунингизча Уй (Каъба) ни тавоф қилманг!» – дедилар.
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ Фавзон
Манба: Ҳикмат Нури

