Еттита тавоф қилдимми ёки …
Еттита тавоф қилдимми ёки …
Савол: Биров қудум тавофини қилар экан еттита тавоф қилгани ёки қилмаганини аниқ билмай шубҳаланиб қолса, нима қилиши керак?
Жавоб: Мусулмон тавофдан сўнгра ёки тавоф қилиб бўлгач шубҳаланиб қолса, шубҳасига эътибор бермайди. Биров тавоф қилиш асносида шубҳаланиб қолса ва олтита ёки еттита тавоф қилганидан шак қилса, еттинчисини тўкис қилиши керак. Тавофни тугатганидан сўнгра шубҳаланса, зоҳирига кўра, тавофи тўкис бўлган ва шайтон келиб васваса қилиб, шубҳалантирган бўлади. Шубҳага риоя қилинмайди. Бу одам агар Саудия Арабистони хорижидан келган ва тавоф асносида шубҳаланган бўлса тавофини тўкис қилади. Ундан кейин қилинадиган Ифоза тавофи ҳам, бу одам агар қирон ёки ифрод ҳажларини қилаётган ва эҳромида қолган бўлса, Қудум тавофидан сўнгра кифоядир.
Бироқ таматтуъ ҳажини қилаётган ва қудум тавофини қилган бўлса ва у тавофни қачон қилганини аниқ билмаса, у гўё тавоф қилмаган одам ҳукмидадир. Бундай пайтда у таматтуъ нийятини қилган ва ҳаж учун эҳром боғлаган бўлса, қирон ҳажини қилаётган одамга айланади. Чунки унинг тавофи бекор бўлади. Агар тавоф қилиб бўлганидан сўнгра шубҳаланса, у шак ҳисобланмайди. Чунки ибодат тугаганидан кейинги шубҳага эътибор қилинмайди.
Аллома Абдулазиз ибн Боз
«Мажмуъу фатаава ибн Бааз», 17 жузъ, Фатво № 120.
Манба: Ҳикмат Нури

