PDF WORD

Сўфийлик тариқатлари ҳақида

Сўфийлик тариқатлари ҳақида

Савол: Инсонни Аллоҳ азза ва жалла билан орасида воситачиси бўлиши вожибми? Масалан, мен Аллоҳнинг розилиги учун намоз ўқимайман, илло шайхнинг йўли билан (ўқишим керакми?). Улар бунда ҳадисга суянишади, уларнинг айтишича: «Шайхи бўлмаганни шайхи шайтондир». Улар мана бундай сўзларни айтишади: «Бу шайх шайх Рифаий тариқатида юради, бу шайх эса шайх Шозилий тариқатида юради». Улар авлиё ҳисобланишадими ва улар ўлимларидан кейин Аллоҳнинг ҳузурида кароматга эгамилар? Уларда турли тариқатлари бор, уларни қабрда розиликларини олишимиз учун у (тариқат)ларга эргашишлигимиз вожибми? Биз у тариқатларда улар айтганидек қолишимиз керакми?

Жавоб: Ушбу тариқатлар бидъатчилардир: шозилия, рифаия, нақшбандия, ҳалватия, қодирия ва ҳоказо. Барчаси бидъатчи сўфий тариқатларидир. Уларни тарк қилишлик вожибдир.

Ихтиёр қилиниши керак бўлган йўл, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, аҳли сунна вал жамоа йўли, барчасини Набий алайҳиссолату вассаламдан қабул қилиб олган саҳобалар йўли, Аллоҳ барчаларида рози бўлсин. Сен Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига эргашишинг керак. Бирор нарсада шубҳанг бўлса Суннат олимларидан сўрашинг керак, бу сенга вожиб бўлади.

Аммо уларнинг: «Шайхи бўлмаганни шайхи шайтондир» деб айтган сўзларига келсак, бу ботил (сўздир), унинг асоси йўқ ва бундай ҳадис мавжуд эмас. Агар шариатга хилоф бўлишса сени шайхларнинг тариқатларига эргашишинг керак эмас. Аксинча сен намозингда, дуоингда ва бошқа ибодатларингда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга, саҳобаларга, Аллоҳ улардан рози бўлсин, ва уларга яхшилик билан эргашганларга эргашишинг керак.

Аллоҳ жалла ва аъла айтадики: «(Эй мўминлар), сизлар учун Аллоҳнинг Расули (иймон-эътиқоди ва хулқи атвори)да гўзал ибрат бордир» (Аҳзоб: 21).

Яна субҳанаҳу ва таоло айтадики: «Муҳожир ва ансорларнинг биринчи пешқадамлари ва уларга чиройли амаллар билан эргашган зотлар — Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам Ундан рози бўлдилар» (Тавба: 100).

Сен Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган шариатга эргашишлик билан уларга яхшилик билан қаттиқ эргашишинг керак. Барча нарсада уларга тақлид қилишинг керак. Сўфий ва сўфийлардан бошқалар киритган бидъатларни қилмаслигинг керак.

 

Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Манба: Тавҳид форуми

2 та мулоҳаза

  1. Muhammad → 14.06.2013 йил

    Alloh taolo Ibn Baz rohimahullohdan rozi bolsin.

  2. Зокир → 22.12.2013 йил

    Сизга катта рахмат

Фикр билдиринг