Сурия жиҳоди ва унга боришга ҳукмдорнинг рухсати

Сурия жиҳоди ва унга боришга ҳукмдорнинг рухсати

 

 

Савол: Суриядаги жиҳод, албатта, бу унинг саволи, жиҳод деб эътибор қилинадими ва жиҳодга бориш учун ҳукмдорнинг рухсати шарт эканига далил нима?

Жавоб: Бунинг жавобини воқеълик(дан излайлик). У нима самара берди? Ҳозирда у нима самара берди? Унинг натижалари нима (бўлди)? Бу бир жиҳатдан.

Иккинчи жиҳати: Жиҳод ҳукмдорнинг ваколатларидан эканига далил шуки, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларнинг ҳукмдоридирлар ва жиҳодни бошқарган, унга амр қилган, уни тартибга солган, унга изн берган – у кишидир. Ҳатто кичик (ёшли бола) балоғатга етганда у Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига олиб келинарди. У жиҳод қилиш учун изн сўрарди. Агар унга изн берсалар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жиҳодга кирарди. Агар уни қайтарсалар (солалллоҳу лайҳи ва саллам), жиҳодга яроқли бўлгунча сабр қиларди. Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан изн сўрардилар. Ҳар бир киши қурол кўтариб, (жиҳодга) кириб кетавермасди. Шунингдек, Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ғазотга буюрардилар ва узрлиларга (жиҳоддан қолиш учун) рухсат берардилар. Хоҳ ростгўй бўлсинлар ёки мунофиқлар каби ёлғончи бўлсинлар у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га узрларини баён қилишарди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) изн берардилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан рухсат сўрардилар. Ким жиҳод қилишни хоҳласа, унга кириш учун Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан изн сўрарди. Ким узр сабабли ортда қолишни хоҳласа Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламдан изн сўрарди. Демак, бу шак-шубҳасиз ҳукмдорнинг ваколатидандир. Аллоҳ жалла ва аъла айтади: «Эй мўминлар, сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса…» (Тавба: 38). «Дейилса». «Дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ёпишиб олдингиз?!» (Тавба: 38). (Жиҳодга) чиқинглар деб ким айтади? У ҳукмдордир. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам (жиҳодга) сафарбар қилардилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Агар сафарбар қилинсанглар, бас, чиқинглар». Ким сафарбар қилади? У мусулмонларнинг ҳукмдоридир. Барча замон ва маконда. Ҳа (шундай).

 

Доимий Фатво Бериш Қўмитаси ва Кибор Уламолар Ҳайъати аъзоси

фазилатли шайх Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ

Юклаб олиш [mp3]

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan