Туғилган кунларни нишонлаш
Туғилган кунларни нишонлаш
Савол: Туғилган кунларни нишонлашнинг ҳукми қандай?
Жавоб: Туғилган кунларни нишонлаш динда ҳеч қандай асоси йўқдир ва бу нишонлашлар айни бидъатдир, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларига мувофиқ:
مَنْ أَحْدَثَ فِي أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ مِنْهُ فَهُوَ رَدٌّ
“Кимки бизнинг динимизда бўлмаган нарсани тўқиб қўшса, у (амал) мардуддир (яъни бекор қилингувчидир)“ (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Имом Муслим ривоят қилган яна бир ҳадисда:
مَنْ عَمِلَ عَمَلاً لَيْسَ عَلَيْهِ أَمْرُنَا فَهُوَ رَدٌّ
“Кимки бизнинг динимизга мувофиқ бўлмаган амални қилса, у (амал) мардуддир (рад қилингувчидир, яъни бекордир)” (Имом Муслим ривояти).
Барчага жуда ҳам яхши маълумки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлари мобайдина бирон марта ўзларининг туғилган кунларини нишонламаганлар, нишонлашга буюрмаганлар, ва маслаҳат ҳам бермаганлар (балки ҳар бир тўқиб чиқарилган амаллардан сақланинглар деб кўп танбеҳ берганлар, қўрқитганлар ва насиҳат қилганлар). Пайғабаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоблари ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашган ҳолларида биронталари ва уларга эргашган бирон салаф уламолари “туғилган кун”ни нишонлашган эмас. Ваҳоланки, саҳобалар мусулмонлар ичида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ва Ислом динини бизлардан кўра кўпроқ билгувчироқ эдилар. Улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни бошқалардан кўра кўпроқ севишар ва ҳурматлашар эди. Ҳаттоки, жонларини фидо қилишга ҳам аямасдилар. Агар “туғилган кун”ни нишонлаш жоиз бўлганида эди, улар (саҳобалар) биринчилардан бўлиб қилишган ва биринчилардан бўлиб маслаҳат берган бўлар эдилар. Шундай экан, юқоридаги айтиб ўтган ҳаммаси бизга далил бўладики, “Туғилган кун” динда йўқ нарса. Биз Аллоҳни ва барча мусулмонларни гувоҳликка чақирамиз ва айтамизки: Агар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шу амални қилганларида, шунга буюрганларида ва асҳоблар, Аллоҳ рози бўлсин улардан, қилганларида биз ҳам биринчилардан бўлиб қилган бўлар эдик ва шу амалга тарғиб қилган бўлар эдик. Чунки, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, биз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашишликда ва буюрган амалларни қилишга шошиламиз ва қайтарган амаллардан қайтамиз.
Биз Аллоҳдан аввало ўзимизни ва кейин бошқа барча мусулмонларни ҳақда барқарор қилишлигини ва Аллоҳнинг олиб келган динига зид бўлган барча амаллардан қайтишликни сўраб қоламиз. Албатта, Аллоҳ Кечиргувчи ва Раҳмли Зотдир.
Шайх Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ

