PDF WORD

Мавлид ҳақида

Мавлид ҳақида

Савол: Пайғамбиримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилган кунларини нишонлаш ҳукми қандай? Бундай маросимда Пайғамбарииз соллаллоҳу алайҳи васаллам жисмонан ёки руҳан ҳозир бўладиларми?

Жавоб: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳурматлаш ва эъзозлаш, у зот олиб келган рисолатга иймон келтириш ва Аллоҳдан олиб келган нарсаларга амал қилиш билан бўлади.  Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилган кунларини нишонлашга келсак, бу бидъатдир ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадис ворид бўлганлиги аниқдир:

«Кимки динимизда йўқ нарсани чиқарса, у янгилик қабул қилинмайди – рад қилинади» (Бухорий 2697; Муслим 1718).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан сўнг одамлар орасида бирон кимсани зиёрат қилганликлари ҳақида бирон саҳиҳ хабар йўқ ва ҳақиқат шуки бу нарса рўй бермаган. Шу сабаб саҳиҳ хабар аксини тасдиқлагунича шу ақидада бўлиш вожибдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 4683

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён


·

Фикр билдиринг