Бидъатнинг фарз ва вожиби борми?
Бидъатнинг фарз ва вожиби борми?
Савол: Шайх Нававий (раҳимаҳуллоҳ) ўзининг шарҳида бидъатни беш қисмга бўлибди. Унинг биринчиси вожиб бўлган бидъат. Бунинг мисоли: даҳрийларга мантиқчилар далилини назм қилишдир. Иккинчиси: мустаҳаб бидъат. Бунинг мисоли: китоблар ёзишдир. Учинчиси: мубоҳ бидъат. Бунинг мисоли: турли таомларни истеъмол қилиш. Тўртинчи ва бешинчиси: ҳаром ва макруҳ бидъатлар бўлиб, уларнинг нималар экани маълум. Саволим шундан иборат: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Барча бидъат залолатдир», деганлар (Абу Довуд 4607; Ибн Можа 42). Ушбу ҳадис билан Имом Нававий (раҳимаҳуллоҳ) назарда тутган нарса ўртасидаги фарқ нима? Аллоҳ устингиздан баракалар ёғдирсин, тушунтириб берсангиз.
Жавоб: Имом Нававий (раҳимаҳуллоҳ)дан бидъатни беш қисмга бўлганлиги ҳақида келтирганингиз хабарни бошқа бир гуруҳ уламолар ҳам айтганлар ва: Бидъат беш қисм: вожиб, мустаҳаб, мубоҳ, ҳаром ва макруҳга бўлинади, деганлар. Бошқа уламолар эса: Бидъатнинг ҳар бири залолат бўлиб, уни тақсимланмайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Барча бидъат залолатдир» – деганлар, деб айтганлар (Абу Довуд 4607; Ибн Можа 42). Шунингдек, бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ ҳадислар ҳам келган. Улардан бирини Имом Муслим (раҳимаҳуллоҳ) «Саҳиҳ» ҳадислар девонида Жобир ибн Абдуллоҳ Ансорий разияллоҳу анҳудан нақл қилган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жума куни хутба қилар ва унда шундай дер эдилар: «Сўнг … Гапларнинг яхшироғи Аллоҳнинг Китоби, йўлларнинг яхшироғи Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи (дин ниқоби остида) янги чиққанлари ва ҳар бир бидъат залолатдир»» (Имом Муслим 867; Насоий 1578; Абу Довуд 2954; Ибн Можа 45; Имом Аҳмад 3/371; Доримий 206).
Бу ҳақда Оиша ва Ирбоз ибн Сория разияллоҳу анҳумоларнинг ҳадислари ва бошқа ҳадислар ҳам ривоят қилинган. Бидъатлар ҳақидаги тўғри ҳукм ҳам, мана шудир. Чунки, бидъат Нававий ва бошқалар айтганидек турларга бўлинмайди. Балки бидъатларнинг ҳар бири залолатдир. Бидъат мубоҳ ишларда эмас, диний ишларда бўлади. Аввалги замонларда бўлмаган ва ҳозирги кундаги турфа егуликлар, луғат – тил нуқтаи назаридан бидъат-янгилик ҳисоблансада, шариат нуқтаи назаридан бидъат ҳисобланмайди. Чунки, луғатдаги бидъат ўзидан аввал ўхшаши бўлмаган нарсани ифодалайди. Аллоҳ таолонинг:
«Еру осмоларни яратгувчиси» (Бақара: 117) оятининг изоҳи: уларнинг илгари ўхшаши ҳеч ҳам бўлмаган ижодкори ва яратгувчиси, демакдир.
«Бидъат» сўзи шаръий амаллардаги ибодатлар учун истеъмол қилинади. Бундай пайтда барча бидъат залолат ҳисобланади. Уни: Фарз, суннат ёки бошқа қисмларга тақсимланади, деб айтилмайди. Мана шугина ҳақиқат ва илм аҳлларининг бир жамоати рози бўлиб қарорлаштирган ва ўзларига қарши бўлганларга раддия беришган тўғри гапдир.
Даҳрий ва душманларга раддия бериш учун китоб ва назмлар ёзишни бидъат деб номланмайди. Балки у, Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрган ишдир. У бидаът эмас, Аллоҳга итоат этишдир. Қуръон Каримн Ислом душманлари ва рақибларига кўплаб оятларда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса кўплаб ҳадисларда раддия берганлар. Мусулмонлар Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан ўрганган билимлари билан, саҳобалар давридан то бизнинг кунимизгача даҳрийларга раддия бериб, далилларни баён қилиб, далилларни турларга бўлиб келганлар. Буларнинг ҳеч бири шариатда бидъат деб аталмайди. Балки, вазифани адо этиш, Аллоҳ йўлидаги жиҳод деб аталади.
Ҳа, бу, шариат ҳукмида бидъат эмасдир. Мадраса, қашшоқлар уйи ёки дарёлар лабига тўсиқлар қуриш ва бошқа, мусулмонларга фойда берадиган иншоотларни қуриш шариат нуқтаи назаридан бидъат эмас. Балки, шариат таълим беришга буюрган ва мадрасалар таълим олишга ёрдам беради. Шунингдек, фуқароларга ёрдам бериш учун қашшоқлар уйларини қуриш ҳам бидъат эмас. Чунки шариат қашшоқ ва фақир инсонларга ёрдам қўлини узатишга амр қилган. Дарё соҳилларига ҳимоя тўсиқларини қуриш ҳам мусулмонлар манфаати учун бўлиб, уларнинг ҳеч бири бидъат эмас, балки машуръ ишлардир. Уларни «бидъат» деб аташ тарихда ўхшаши қилинмаганини ифодалаган араб тили нуқтаи назаридандир. Бинобарин, Умар разияллоҳу анҳу ҳар кеча таровиҳ намозини бирга ўқишлари учун барча мусулмонларни битта имомга иқтидо қилиб ўқишни жорий қилди ва: «Бу қандай яхши янгилик (бидъат) бўлди!» – деди (Имом Бухорий 1906; Имом Молик «Муваттоъ» 252). Яъни, араб тили нуқтаи назаридан шундай деди. Чунки, аввал ҳеч бундай қилинмаган эди. Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонида масжидда тўп-тўп бўлиб намоз ўқишар: бир имомга икки ва яна бошқасига уч, яна бошқасига ундан кўра кўпроқ одам иқтидо қилиб, бир пайтниг ўзида масжиднинг турли жойларида таровиҳ ўқишар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса саҳобаларга имом бўлиб уч кеча таровиҳ намозини ўқиган, кейин эса ўқимаган ва: «(Таровиҳ намози) сизларга фарз бўлиб қолишидан қўрқдим» – деган эдилар (Имом Бухорий 696; Имом Муслим 761; Насоий 1604; Абу Довуд 1373; Имом Молик «Муваттоъ» 250). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларига фарз бўлиб қолиш қўрқувсидан, саҳобалар билан бирга таровиҳ намозини бошқа ўқимаган эдилар.
Хуллас, таровиҳ намозини ўқиш таъкидланган суннатлардан бўлиб, гарчи Умар разияллоҳу анҳу тил нуқтаи назаридан бидаът деган бўлсада, шариат нуқтаи назаридан бидъат эмасдир.
Демак, Аллоҳ ҳужжат нозил қилмаган ва одамлар дин ниқоби остида ўйлаб топишган барча нарсалар бидъат деб аталади. У бидъатлар залолат бўлиб, уларни қилиш жоиз эмас.
Бидъатларни вожиб, суннат, мубоҳ ва бошқа қисмларга бўлиш ҳам жоиз эмас. Чунки бундай қилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам баён қилган қоидага зид ва катта хатардир. Чунки бунга раддия берадиган одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга раддия берган бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: «Барча бидъат залолатдир» –деганлар (Абу Довуд 4607; Ибн Можа 42).
Биров: Йўқ, бидъат бир неча қисмга бўлинган!, деса, бу жуда ҳам катта хатардир ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан одобсиздикдир. Илм аҳллари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳурмат қилишлари, суннатга хилоф бўлган ишларни қилган одамни ҳалокатга олиб бориши мумкин бўлган ишлардан йироқ туришлари керак. Агар буни уламолар айтишган бўлса, улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга раддия бериш учун айтмаганлар. Чунки Аллоҳ уларни бундай қабоҳатдан ҳимоя қилган! Аллоҳ уларни раҳмат қилсин! Бироқ, уларнинг бу яхши нийятли сўзларини ёмон нийятли дин душманлари ҳужжат қилиб олишлари ёки баъзи жоҳиллар бидъат ҳақида нотўғри фикрда бўлиб қолишлари мумкин.
Хуллас, бидъатни мустаҳаб, вожиб ёки бошқа қисмларга бўлиш хато бўлиб, бўлмаслик тўғридир.
Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз, фатво № 145
«Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.
Манба: Ҳикмат Нури


Ассаламу алайкум биродарларим !!!Аллох хаммамизни хам тугри йуилидан адаштирмасин !!!Менда бир мухим савол бор .Мен Россиянинг бир шахрида имом булиб ишлайман . Масжидимизда талабалар илм олишади .Охирги вактлар талабаларимиз баъзи ишлар билан бир томонга кетишганди .кайтиб келишгандан кейин сиз жумъа номозидан кейин куръон укиб бидъатларни килаябсиз ,дуо килганимизда улар кулларини дуо пайтида кутаришмайди бидъат деб .Мен хам жумъадан сунг куръон укитишни бидъат булса керак дейман ,лекин жамоатнинг купчилиги буни тушунманмаганлигини хисобга олиб фитна чикмасин талабаларимизнинг дарслари тухтаб колмасин деган маънода куронни узим жума номозидан сунг киска килиб укиябман . ШУ ИШИМ ХИЛОФИ СУННАМИ ?нима иш килишим керак ?ишни ташлаб бошка иш билан шугулланайинми ?Иккинчи саволим : Дуо пайтида кулни кутраиб дуо килиш бидъатми ?намоздан кейин кул кутарса бидъат буладими ?фотихани юзга суртсачи ?яъни Аллоху акбар деб или бирохматика я архамар рохимийн деб ? мен у биродарларнинг иккитасини хужрадан хайдадим сизлар жамоатга фитна килябсизлар деб .Шу ишим тугрими?????Чунки улар тан олишмайди хеч кимни .хадис бор деган холда …Ахир мухаддис булмай туриб хадис бор деб туриш нодонлик мэмасми ахир ?!!жавобларингизни кутамиз .
yoq taqsir siz ham,sheriklaringiz ham xato qilibsizlar. namozdan keyin quron oqish va tasbeh aytish,salovot aytish mustahab amallar hisoblanadi.duo qilish qolni kotarish yuzga surtish va boshqalari ham bemalol mumkin.hujjatlar bor .man hayronman shunday oson mas’alalarni bilmasangiz, nega imomlik qilyapsiz?nahot shunday go’zal ibodatlarni bid’at deyayotganlar ham bo’lsa.mani kechirasizu siz internetga imomlik qilaman deb,yozmang chunki imomlik ulug’ sharaf.aks holda dog’ tushirgan bo’lasiz.!
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ҳурматли Жасурбек, Намоздан кейин Қуръон тиловат қилиш, жамоат бўлиб тасбеҳ, зикр ва саловотлар айтиш, дуо қилиш мустаҳаб ҳисобланмайди (якка ҳолда тасбеҳ, зикрлар суннат), аксинча саҳиҳ суннатда ворид бўлмаган амалларга киради. Агар сўзларингиз далилга асосланган бўлса, илтимос келтиринг. Қўлни юзга суртиш борасида уламолар ўртасида ихтилоф бор. Кўпчилик уламолар ушбу масалада келган ҳадисларни заиф санаб, дуодан кейин юзни қўлга суртиш тўғри бўлмайди дейишган.
Ушбу масалаларнинг баъзиларини мана бу манзилдан топишингиз мумкин:
http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=865
http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=978
Валлоҳу аълам.
a.aleykum.taqsirjon siz ulamolar deb kimlarni nazarga tutyapsiz.ilmiy tadqiqot va doimiy fatvo berish qo’mitasi fatvolari shayx muhammad sodiqning qaysidir fatvolariga teskari.har bir yurtning o’zining urf odatlari bor.aniq mas’alarku mayli.2-chidan mamozdan keyingi amallarga mening dalilim bor .u hadislarni yozishga vaqtim kamroq.lekin biz hanafiylar shu amallarni qilib kelyapmizmi demak bid’ati hasana bo’lsa ,qilamiz uni qilmay fitna chiqarmaymiz. biz masalan, har 2 ta namozdan keyin 1 dona hadisni aytib sharhlab beramiz.bunga nima deysiz nima biz dunyo tashvishi bn yurgan mo’minlarga sunnatdan bahramand qilmaylikmi?
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Jasur, эътиборингиз учун Ислом дини барча мусулмонларга нозил бўлган. Қайсидур минтақада ўзининг Исломи, бошқасида ўзиники бўлиши мумкин эмас. Агар шундай десангиз, марҳамат қилиб далил келтиринг.
Намоздан кейинги амалларга ҳам далилни вақтингиз бўлганда келтирарсиз, кутиб қоламиз.
Ҳанафий мазҳабига амал қилиб келинса, ўша амаллар бидъати ҳасана бўлишини биринчи марта эшитишим. Ишончим комилки устозларингиз ҳам бу гапингизни тасдиқламасалар керак.
Фойда учун Бидъати ҳасана ҳақида ўқиб чиқинг:
http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=279
Қолган гапларингизга эса тушунмадик, узр.
Келажакда бу каби мулоҳазалар чиқарилмайди. Бунисини ўзининг мазҳабига мутаассиблик қилишнинг аянчли оқибатларини кўрсатиш учун, оқил биродарларимиз ибратланишлари учунгина чиқардик.
Саломат бўлинг!