PDF WORD

Шаъбон ойининг 15 кечасида 100 ракат намоз ўқиш

Шаъбон ойининг 15 кечасида 100 ракат намоз ўқиш

 

 

Савол: Бир китобда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис келтирилади. Унда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган эканлар: «Кимки шаъбоннинг 15 кечаси 100 ракат намоз ўқиса, ҳар бирида (ракатида) Фотиҳа сурасини ва 5 марта Ихлос сурасини ўқиса, Аллоҳ унга 500 000 фариштани юборади. Уларнинг ҳар бирида нурдан бўлган китоб бўлади. Улар намозхоннинг савобини Қиёмат кунигача ёзиб туришади». Китобда намознинг номи кўрсатилмаган. Ҳурматли шайх, у қандай (намоз)? Бу қанчалик тўғри эканини тушунтириб берсангиз. Аллоҳ сизга яхшиликлар ато этсин.

Жавоб: Ушбу ҳадис Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга сохталик билан нисбат берилган. Унинг асоси ва саҳиҳлиги йўқ. Шаъбоннинг 15 кечаси намозда қоим бўлиш, ундаги хос дуолар ва ушбу кечада нима ўқиш кераклиги ҳақида айтилган (ҳадисларнинг) барчаси ёлғондир. Буларнинг барчасида ҳеч қандай асос йўқ. Буларнинг барчаси саҳиҳ эмас. Бу сен билишинг керак бўлган қоида бўлсин. Бу ҳадис ҳам худди шундай. Бу ишончли бўлмаган мавзу ҳадис. Биз Аллоҳдан офият сўраймиз

 

Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

«Фатава нурун ала дарб»

Юклаб олиш [mp3]

Фикр билдиринг