PDF WORD

Валентин кунини нишонлаш

Валентин кунини нишонлаш

Савол: Баъзи одамлар ҳар милодий йил Феврал ойининг ўн тўртинчи куни (2/14), севги куни (Валентин куни)ни нишонлайдилар. Бир-бирларига қизил гул ҳадя қилишади, қизил кийим кийишади ва бир-бирларига табрик йўллашади. Баъзи ширинлик дўконлари қизил рангли ширинликлар тайёрлайди ва унга юрак (сурати)ни чизади. Баъзи дўконлар эса ушбу кунга хос бўлган молларига эълонлар беради. (Қуйидагиларга) нима фикр билдирасизлар:

Биринчи: Ушбу кунни нишонлаш?

Иккинчи: Ушбу кунда дўконлардан ҳарид қилишлик?

Учинчи: («Байрам»ни нишонламайдиган) дўкон эгалари нишонлайдиганларга ана шу куни ҳадя қилинадиган айрим нарсаларни сотиши?

Аллоҳ сизларни яхшилик билан мукофотласин!

Жавоб: Китоб ва суннатдан иборат очиқ далиллар ҳамда уммат салафларининг ижмоси шуки, исломда байрамлар фақат иккитадир. Улар: Рамазон ва қурбонлик ҳайит-(байрам)лари. У иккисидан ўзга байрамларга келсак, хоҳ шахс ёки жамоат ёҳуд бирор воқеа ёкида қайси бир маънога боғлиқ бўлишидан қатъий назар, улар бидъий байрамлар бўлиб, ислом аҳлига уни нишонлаш, унга иқрор бўлиш, у сабабли шодлик изҳор қилиш ҳамда унга бирор нарса билан кўмак беришлик жоиз бўлмайди. Чунки бу, Аллоҳнинг чегараларига тажовуз қилишлик жумласидандир. Кимда-ким Аллоҳнинг ҳудудларига тажовуз қилса, батаҳқиқ, ўзига зулм қилибди. Энди бу ўйлаб топилган байрамга у, кофирларнинг байрамларидан экани қўшилса, бас, бу гуноҳ устига гуноҳдир. Чунки бунда уларга ўхшашлик ҳамда уларни дўст тутишликдан бир тур мавжуд. Дарҳақиқат, Аллоҳ субҳанаҳу мўминларни Азиз Китобида уларга ўхшаш бўлиш ва уларни дўст тутишдан қайтарди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганликлари собит бўлган: «Кимда-ким ўзини бирор қавмга ўхшатса, бас, у улардандир» (Абу Довуд (4031), Аҳмад «Муснад» (2/50)). Севги байрами (юқорида) зикр қилинганлар жумласидандир. Чунки у, бутпараст насронийларнинг байрамларидан. Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган мусулмон учун уни нишонлаш ёки унга иқрор бўлиш ёҳуд у билан табрик йўллаш ҳалол бўлмайди. Балки уни тарк этиш, Аллоҳ ва Расули (чақириғи)га ижобат қилиш ҳамда Аллоҳнинг ғазаби ва азоби сабабларидан йироқ бўлиш нуқтаи назаридан ундан четлашиш вожиб бўлади. Худди мусулмонга шу ёки бундан бошқа ҳаром байрамларга ейиш, ичиш, сотиш, ҳарид қилиш, ишлаб чиқариш, ҳадя улашиш, нома йўллаш, эълон бериш ёки бундан бошқа бирор нарса билан кўмак бериш ҳаром бўлганидек. Чунки бунинг бари гуноҳ ва тажовуз ҳамда Аллоҳ ва Расулига маъсият йўлида ҳамкорлик қилиш жумласидандир. Аллоҳ жалла ва аъла айтадики: «Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Шубҳасиз, Аллоҳнинг азоби қаттиқдир» (Моида: 2).

Мусулмонга жамийки ҳолатларида, айниқса фитна ва фасод кўп вақтларда Китоб ва суннатга боғланишлиги вожиб бўлади. Ҳамда унга, уларга ғазаб қилинган, адашган ва Аллоҳни улуғлашни (яъни Унга ибодат қилишни) ўйламайдиган, исломга бош кўтармайдиган фосиқларнинг залолатларига тушишдан сергак, ҳазир бўлиши вожиб бўлади. Мусулмонга Аллоҳ таолога ҳидоят ва унда (ҳидоятда) собитқадамликни сўраб илтижо қилиши вожиб бўлади. Батаҳқиқ, Аллоҳдан ўзга ҳидоят қилувчи ва У субҳанаҳудан ўзга собитқадам қилувчи йўқдир.

Тавфиқ Аллоҳдан. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила ва саҳобаларига саловат ва саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси

Фатво № 21203 (2/263, 2/264).

 

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли Шайх

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Солиҳ ал-Фавзон, Бакр Абу Зайд

 

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг