PDF WORD

Валентин (севишганлар) куни ҳақида

Валентин (севишганлар) куни ҳақида

Савол: Аллоҳ сизга яхшилик ато қилсин, ҳурматли шайх ҳазратлари, «Севишганлар байрами» (Валентин куни) ҳақида бир неча саволларимиз бор эди. Бу байрам туфайли жамланишни хатарини баён қилиб беришингизни ва бу мавзуда «Доимий фатво қўмитаси»дан фатво нашр қилиб беришизни сўраймиз.

Жавоб: Севишганлар байрами – нима у? Насронийларнинг байрамида мусулмонлар улар билан бирга нишонлашлари мумкин эмас. Уларга бунда кўмаклашишлари ҳам мумкин эмас. Ёлғон гувоҳлик бермасинлар. Бу кофирларнинг байрамларида мусулмонлар кўмаклашишлари жоиз эмас.

Муҳаббат, ким учун бу муҳаббат? Иблисга бўлган муҳаббатми, ёки Масиҳ алайҳиссаломга бўлган муҳаббатми? Ёки ўзларини орасидаги муҳаббатми? Уларнинг ўзларини орасида муҳаббат йўқ, Аллоҳ айтади: «Уларни бирга деб ўйлайсиз, аммо уларнинг қалблари тарқоқдир» (Ҳашр: 14).

Аёл кишига бўлган муҳаббат? Бу – фаҳшдир (зино ва беномусликдир).

 

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг