Ширк амалини қилиш учун жоҳиллик узрми?
Ширк амалини қилиш учун жоҳиллик узрми?
Савол: Ширк амалини қилиш учун жоҳиллик баҳона ҳисобланадими?
Жавоб: Ширк амалини қилиш учун ҳеч бир баҳона узр бўла олмайди. Чунки, Аллоҳнинг етук ҳужжати бордир. Жоҳил ўз жоҳиллиги билан қолмаслиги, балки, содир бўлган ҳар бир иш ҳақида сўраши керак. Зеро Аллоҳ таоло унга нарсалар ўртасини ажратиб берадиган ақлни ҳам берган. Уламолар эса жоҳилларга таълим беришлари, саводсизликни йўқотиш учун бел боғлашлари, жоҳилларнинг эса изланишлари, ўрганишлари ҳамда дунё ва динда айб бўлган жоҳилликни кетказиш учун ҳаракат қилишлари, диний аҳкомлар, ҳалол ва ҳаромлар ҳақида сўрашлари кеарк. Чунки Аллоҳ таоло шундай деган:
«Агар билмасангизлар зикр аҳлидан сўранглар!» (Наҳл: 43, Анбиё: 7).
Агар олимлардан олисда яшаганлари учун изланишга кучлари етмаса, уларга фитрат давридаги таблиғ етиб келмаганлар ҳукми берилади.
Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин
«ал-Фатааваш-шаръийя фил-масааилит-тиббийя», 1 жузъ
Манба: Ҳикмат Нури

