PDF WORD

Расулуллоҳга замондош бўлган мушриклар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга замондош бўлган мушриклар

Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга замондош бўлган мушрикларнинг ширки қандай ширк бўлган?

Жавоб: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга замондош бўлган мушрикларнинг ширки рубубият бобида бўлмаган. Чунки Қуръон Карим уларнинг ширки ибодат бобида бўлганини таъкидламоқда.

Рубубият ҳақида улар Аллоҳ таолонинг Ўзининг Робб, музтар дуосини ижобат, ёмонликларни кушойиш қилувчи ва бундан бошқа Аллоҳ уларнинг Аллоҳнинг рубубиятига иқрор бўлишлари ҳақида айтган нарсаларга иймон келтиришар, бироқ, ибодат бобида мушрик бўлишиб, Аллоҳга бошқасини шерик қилиш билан бирга ибодат қилишар эди. Бу ширк – Ислом миллатидан чиқарадиган ширкдир. Чунки тавҳид – лафз далолатига кўра – бир нарсани ягоналаштиришни ифодалайди. Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг яккаланиши керак бўлган ҳуқуқлари бор. Бу ҳуқуқлар уч қисмга бўлинади:

1 – Мулк-эгадорлик ҳуқуқи;

2 – Ибодат ҳуқуқи;

3 – Исм ва сифатлар ҳуқуқи.

Шунинг учун ҳам уламолар тавҳидни уч қисмга бўлдилар: рубубият тавҳиди, улуҳият тавҳиди ва исм ва сифатлардаги тавҳид.

Рубубият тавҳиди, Аллоҳ таоло айтганидек, Аллоҳ таолони яратиш, эгадорлик ва буюриш билан яккалашдир:

«Огоҳ бўлингизким, яратиш ва буюриш фақат Уникидир» (Аъроф: 54).

Яратиш, буюриш, яъни тадбирлаш – ғамхўрликдир ва у – Аллоҳ таологагина хосдир. Яратгувчи, Эгадор ва Тадбирловчи – Аллоҳ таолонинг Ўзгинасидир.

Исм ва сифатлардаги тавҳид – Аллоҳ таолони исму сифатлари билан, банда Аллоҳ Ўз Китобида Ўзи учун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ учун исбот этган исм ва сифатларни Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам ирода қилганидек, Аллоҳга ўхшаш бирон нарсани исбот қилмай иймон келтирадиган даражада яккалашдир. Чунки, Аллоҳга тенгдошни исбот қилиш – Аллоҳга ширк келтиришдир.

Улуҳият тавҳиди – Аллоҳ таолони ибодат билан яккалаш, демакдир. Яъни, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятига биноан, Аллоҳ таолога динни холис қилиб ибодат қилишимиздир:

«Айтинг: «Дарҳақиқат мен Аллоҳга У зот учун динимни холис қилган ҳолда ибодат қилишга буюрилганман» (Зумар: 11).

Мушриклар эса, Аллоҳ билан бирга бошқлаларни шерик қилишлари билан ибодат бобида шерик қилган эдилар. Аллоҳ таоло айтди:

«Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга (ибодат бобида) ҳеч нарсани шерик қилманглар!» (Нисо: 36);

«Албатта кимда-ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади ва борар жойи жаҳаннам бўлади. Зулм қилгувчилар учун бирон ёрдамчи бўлмас» (Моида: 72);

«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечиради» (Нисо: 48);

«Роббиларингиз: «Менга дуо-илтижо қилинглар. Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қиламан», деди. Албатта Менга ибодат қилишдан кибр-ҳаво қилган кимсалар яқинда бўйинларини эгган ҳолларда жаҳаннамга киражаклар» (Ғофир: 60).

Аллоҳ таоло Ихлос сурасида шундай деди:

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Эй кофирлар! Мен сизлар ибодат қилаётган нарсаларга ибодат қилмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Аллоҳ)га ибодат қилгувчи эмасдирсизлар. Мен сизлар ибодат қилган нарсага ибодат қилгувчи эмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Аллоҳ)га ибодат қилгувчи эмасдирсизлар. Сизларнинг динингиз ўзларингиз учун, менинг диним ўзим учундир!»» (Кафирун: 1 – 6).

«Ихлос сурасида» дейишимдан мақсад, гарчи Кафирун сураси деб аталсада, амални ихлос билан қилиш, демакдир. Ҳақиқатан ҳам бу – амалий ихлос сурасидир. Инчунун, «Қул ҳуваллоҳу аҳад» – илмий ва эътиқодий ихлос сурасидир.

Тавфиқ Аллоҳнинг қўлидадир.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ

«Мажмуъу фатава ва расааили ибн Усаймийн: Тавҳид», 1 – жилд, 3– савол

Манба: Ҳикмат Нури



·

Фикр билдиринг