PDF WORD

Отам авлиёдан мадад сўрайди …

Отам авлиёдан мадад сўрайди …

Савол: Отам намоз ўқиши, рўза тутиши ва закот беришига қарамай, ўлиб кетган шайхга эътиқод қўйган. Бундай одамларни биз тарафларда «авлиё» деб атайдилар. Отам ўша авлиёни восита қилиб, дуоларида уни Аллоҳга шерик қилади. Масалан: «Ё раббим ва хожам Абдуссалом!» – дейди. Исломда бунинг ҳукми нима?

Жавоб: Намоз ўқийдиган, рўза тутадиган ва закот берадиган одам тарафидан бўлсада, ўлиб кетган ва олисдаги пайғамбарлар, авлиёлар ёки бошқа инсонларнинг ўзларигагина ёхуд Аллоҳ билан бирга дуо қилиш – катта ширкдир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай деган:

«Аллоҳни қўйиб, сизга фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайдиган нарсага илтижо қилманг! Бас, агар шундай «қилсангиз, у ҳолда албатта золимлардандирсиз!» (Юнус: 106);

«Ана шу Аллоҳ сизларнинг Парвардигорингиздирки, (барча оламларга) подшоҳлик ёлғиз Уникидир. (Эй мушриклар), сизлар У зотни қўйиб илтижо қилаётган бутларингиз эса пўстлоқча нарсага ҳам эга эмасдирлар. Агар сизлар уларни чорласангизлар, дуоларингизни эшитмаслар. Агар эшитсалар-да, сизларга жавоб қила олмаслар ва қиёмат кунида уларни (Аллоҳга) шерик қилиб олганларингизни инкор қилурлар. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, дунё-ю, охират ҳақида ҳеч ким) сизга хабардор зот (яъни Аллоҳ) каби хабар бера олмас» (Фотир: 13, 14).

Бу маънодаги оятлар талайгинадир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 6009 – 6.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг