Мусибат келганида авлиёлардан мадад сўраш
Мусибат келганида авлиёлардан мадад сўраш
Савол: Бирон мусибат келгани маҳал авлиёлардан мадад сўраган одамнинг ҳукми нима?
Жавоб: Авлиёлардан ўлимларидан кейин ёки кўринмай турганларида мадад сўраган одам, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятига кўра, катта ширк амалини қилган мушрикдир:
«Аллоҳни қўйиб, сизга фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайдиган нарсага илтижо қилманг! Бас, агар шундай қилсангиз, у ҳолда албатта золимлардандирсиз! Агар Аллоҳ сизга бирон зиён етказса, уни фақат Ўзигина кетказа олур. Агар сизга бирон яхшилик (етказишни) ирода қилса, Унинг фазлу марҳаматини қайтара олгувчи йўқдир. У Ўзи хоҳлаган бандаларига яхшилик етказур. У мағфиратли, меҳрибондир» (Юнус: 106, 107).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 7267 – 6.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Қаъуд
Манба: Ҳикмат Нури

