PDF WORD

Мушрик кимса учун Аллоҳ уни мағфират қилишини сўрашлик

Мушрик кимса учун ҳаж килишлик ва Аллоҳдан уни мағфират қилишлигини сўрашлик жоиз эмас

Савол: Бир кимса борки, у на рўза тутмаган ва на ҳаётида намоз ўқимаган ва Жинлар, дарахтларга ҳудди улар илоҳлардек баъзи нарсаларни атайди ва шу ҳолида оламдан ўтди. Шу кимсага унинг қариндоши унинг номидан ҳаж қилса бўладими, ёки бўлмасам Аллоҳдан уни мағфират қилишини сўраса бўлади?

Жавоб: Агар кимда юқоридаги ҳолатда оламдан ўтган бўлса, у кимса катта ширк қилган Мушрик ҳисобланади. На унинг номидан ҳаж қилишлик ва на Аллоҳдан унга мағфират сўрашлик мумкин эмасдур. Аллоҳ Таоло шундай деган:

“Пайғамбар ва иймон келтирган кимсалар учун мушрикларга – уларнинг Жаҳаннам аҳлидан эканликлари аниқ равшан бўлганидан кейин – (Аллоҳдан) мағфират сўрашлари дуруст эмасдур, агарчи у (мушрик кимса) унинг яқин қаришдоши бўлса ҳам” (Тавба сураси, 113-оят).

Абу Ҳурайра розияллаҳу анҳу ривоят қилиб айтдиларки: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни оналарининг қабрларини зиёрат қилганларида йиғладилар ва уларнинг атрофларидагилар ҳам йиғлади, шундай дедилар:

” اسْتَأْذَنْتُ رَبِّي فِي أَنْ أَسْتَغْفِرَ لَهَا فَلَمْ يُؤْذَنْ لِي وَاسْتَأْذَنْتُهُ فِي أَنْ أَزُورَ قَبْرَهَا فَأُذِنَ لِي فَزُورُوا الْقُبُورَ فَإِنَّهَا تُذَكِّرُ الْمَوْتَ ” رواه و مسلم

“Мен Роббимдан уларга (онамга) мағфират сўрашликка рухсат беришини сўрадим, лекин У менга рухсат бермади (чунки улар мушрика аёл бўлиб ҳаётдан ўтган эдилар) ва уларнинг қабрларини зиёрат қилишимни Ундан сўраганимда, рухсат берди. Шунинг учун қабрларни зиёрат қилинглар, чунки у ўлимни эслатади” (Имом Муслим ривояти).

Фатволар ва илмий тадқиқотлар бўйича доимий қўмита


·

Фикр билдиринг