Биз ва Аллоҳ ўртасида воситачи бўлишлари учун мадад сўраймиз
Мурдалардан биз билан Аллоҳ ўртасида воситачи бўлишлари учун мадад сўраймиз …
Савол: Масжиднинг имоми қабрлардан мадад сўраб: «Булар – авлиё бўлган одамларнинг қабрлари. Биз улардан биз билан Аллоҳ ўртасида воситачи бўлишлари учунгина мадад сўраймиз» – дейди. Мен тавҳидга чорлаётган бир инсон ўлароқ, унинг орқасида иқтидо қилиб намоз ўқишим жоизми? Мен сизлардан шу мавзуга тааллуқли назр аташ, мадад сўраш ва тавассул қилиш ҳақида ҳам батафсил маълумотлар беришингизни умид қилиб қоламан.
Жавоб: Кимнинг қабрдаги мурдалардан мадад сўрагани ёки уларга назрлар атаганини аниқ билсангиз, унинг орқасида намоз ўқиманг. Чунки у – мушрикдир. Мушрикнинг эса имомгарчилиги ва ўқиган намози раво бўлмайди. Мусулмон одамнинг эса унинг орқасида намоз ўқиши жоиз бўлмайди. Чунки Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:
«Агар улар мушрик бўлганларида қилган амаллари беҳуда кетган бўлур эди» (Анъом: 88);
«Дарҳақиқат сизга ҳам, сиздан аввалги (пайғамбарларга ҳам шундай) ваҳий қилингандир: «Қасамки: агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур ва албатта зиён кўргувчилардан бўлиб колурсан! Йўқ, сен ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилгин ва шукр қилгувчилардан бўлгин!»» (Зумар: 65, 66).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 9336 – 1.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Манба: Ҳикмат Нури

