Ўлик кимсалар тирикларга ёрдам бера олмайдилар
Ўлик кимсалар тирикларга ёрдам бера олмайдилар
Савол: Али розияллоҳу анҳу (ёки бошқа бир кимса) бирон кишига (ўлимидан кейин) қийинчилик пайтларида ёрдам бера оладими?
Жавоб: Али қотилини ўзи билмаган ҳолида вафот этганлар ва ўзларини ўзлари ўша қотилдан сақлай олмаганлар. Шундай экан, ўзини ўзи ҳаётлик пайтида ўзининг қотилидан сақлай олмаган киши қандай қилиб бошқалар тушкунликка тушганда ёрдам бера олади? Агар кимда ким Али, розияллоҳу анҳуни ёки ҳар қандай ўлик бир кимсани яхшилик келтиришга қодир ва ёмонликлардан сақлашликка қодир деб эътиқод қилса, Мушрик бўлади. Чунки ғайбий ёрдам беришлик ва ёмонликлардан асрашлик фақат Аллоҳгагина хосдир (ва бу сифатга ҳеч ким, ким бўлишлигидан қатъий назар эга бўла олмайди). Шундай экан, агар бирон кимса бирор бир ўлик кимсани яхшилик келтиришликка қодир ва ёмонликларни қайтаришликка қодир деб эътиқод қилса ва ўша ўликнинг мададини сўраса, Аллоҳни қўйиб ўша ўликни худо қилиб олган бўлади (яъни Мушрик бўлади). Аллоҳ Таоло Ўзининг Каломида:
“Агар Аллоҳ сизларга бирон бир мусибатни ёғдирса, ҳеч ким уни (мусибатни) кетказа олмас. Ва агар у сизларга бирон бир яхшиликни хоҳласа, ҳеч ким Унинг Фазли Марҳаматини қайтара олмас. У (Аллоҳ яхшилик ва ёмонликни) хоҳлаган бандасига бергувчидир. Ва У (Аллоҳ) Кечиримли ва Раҳийм бўлган Зотдур” (Юнус 10: 107).
Шайх Ибн Боз, Ибн Усаймин ва бошқа Кибор Уламолар

