PDF WORD

Меърож тушда бўлганми ёки ҳақиқатми?

Меърож тушда бўлганми ёки ҳақиқатми?

Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг меърожи тушида бўлганми ёки хаёлми? Ёхуд, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг руҳи ва танаси билан ҳақиқий бўлганми?

Жавоб: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни уйғоқликларида руҳлари ва таналари билан масжидул Ҳаромдан Байтул Мақдисга тунда сайр эттирилган ва Байтул Мақдисдан еттинчи осмонга уйғоқликларида руҳлари ва таналари билан кўтарилган. Бу – аҳли суннат ва жамоат мазҳабидир. Аллоҳ таоло айтди:

«(Аллоҳ) бир кеча, Ўз бандаси (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни — унга оят-мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжид-ал-ҳаромдан (Қуддусдаги) Биз атрофини баракотли қилиб қўйган Масжид-ал-Ақсога сайр қилдирган (барча айбу нуқсондан) пок Зотдир. Дарҳақиқат, У эшитгувчи, кўргувчи зотдир» (Исроъ: 1).

Ушбу оятдаги «Ўз бандаси»ни аслида руҳ ва тана учун истеъмол қилинади. Бу маънодан бирон далил бўлсагина ўгирилиш мумкин. Аллоҳ таоло айтди:

«Биз сизга (Меърож кечасида кўрсатган) «Туш»ни у одамлар учун бир фитна-имтиҳон қилдик, холос» (Исроъ: 60).

Тушнинг ўзигина фитна – имтиҳон манбаи бўла олмайди. Чунки, оддий инсон ҳам ўзининг жаҳонгашталик қилгани, ҳавода учгани ва осмонга кўтарилганини кўриши мумкин. У бу тушларини айтиб берса, бирон кимса унга нотўғри дея олмайди. Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг меърожлари кўз билан кўрилган эди. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

«Қасамки, (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаброил фариштани ўзининг аслий суратида) иккинчи бор (жаннат) четидаги Нилуфар олдида кўрди. Жаннати маъво ҳам ўша (Нилуфар)нинг олдидадир. Ўшанда Нилуфарни ўраган нарса (яъни Аллоҳ таолонинг файзи илоҳийси) ўраб олган эди. (Пайғамбарнинг) кўзи (ўнгу сўлга) оғгани ҳам йўқ, ўз ҳаддидан ошгани ҳам йўқ. Дарҳақиқат у (ўша соатда) Парвардигорининг буюк оятларини (яъни У зотнинг қудрати илоҳийсига далолат қиладиган жуда кўп аломатларни), кўрди» (Нажм: 13 – 18).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 6257 – 2.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг