PDF WORD

“Мен вақтнинг эгасиман” деган кишининг ҳукми

“Мен вақтнинг эгасиман” деган кишининг ҳукми

Савол: Тасаввуфга мансуб кишиларнинг: “Фалончи вақт эгаси, у орифлардан (Аллоҳни танийдиганлардан)” деган сўзининг маъноси нима? Буни эътиқод қиладиган кишиларниг ҳукми нима? Агар унинг шундай эътиқодда эканлигини билсам, унинг орқасидан намоз ўқисам бўладими?

Жавоб: “Фалончи вақт эгаси …” ва ҳоказо шунга ўхшаш сўзларнинг маъноси: ҳаётда шундай кишилар борки, одамларнинг ишлари уларнинг қўлларида, улар одамларнинг ишларини бошқарадилар, одамларнинг қийинчиликларини осон қиладилар, бошларига тушган балодан уларни қутқарадилар, қийналиб қолсалар уларга истаганча яхшиликларни олиб келадилар дейишликдир. Ким шундай эътиқодда бўлса, у Аллоҳга Парвардигорлигида ва халқларнинг ишларини бошқаришлигида ширк келтирган бўлади. Унинг орқасидан намоз ўқиб бўлмайди, у мусулмонларнинг ишини бошқариши мумкин эмас. Намозда уларга имом бўла олмайди. Чунки у очиқдан-очиқ кофир ва мушрик бўлди. Унинг ширки авввалги жоҳилият ширкидан ҳам ёмонроқдир, Аллоҳ таоло айтади:

(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: “Ким сизларга осмон ва заминдан ризқ берур ёки ким қулок-кўзларингизга эгалик қилур?! Ким ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқарур, ҳамда ким барча ишларни тадбир қилиб турур?!” Улар албатта: “Аллоҳ”, дейдилар. Бас, Сиз айтинг: “Ахир (Ўша Зотдан ) қўрқмайсизларми?!” Бас, мана шу Аллоҳ – Ҳақиқий Парвардигорингиздир. Ҳақиқатдан кейин эса фақатгина йўлдан озиш бордир, холос (яъни, ҳақиқий Парвардигорингиз бўлмиш Аллоҳдан ўзгага сиғинар экансиз, албатта йўлдан озган бўлурсиз) Бас, қай тарафга бурилиб кетмоқдасизлар?!” (Юнус: 31, 32).

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси


·

Фикр билдиринг