PDF WORD

Калимани айтади, аммо Аллоҳдан бошқасига дуо қилади

Калимаи тоййибани айтади, беш вақт намозни ўқийди, бироқ Аллоҳдан бошқасига дуо қилади

Савол: Биров «Ла илаҳа иллаллоҳ ва Муҳаммадур Росулуллоҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир) деб гувоҳлик беради, беш вақт намозни ўқийди бироқ Аллоҳдан бошқасига дуо қилади. Бу одам вафот этса уни жаноза ўқиб кўмиш керакми ёки йўқми?

Жавоб: Дуо – ибодат турларидан биридир. Уни Аллоҳдан бошқаси учун йўллаш – Ислом миллатидан чиқарадиган катта ширкдир. Аллоҳ таоло айтди:

«Ким ўзи учун ҳеч қандай ҳужжат бўлмаган ҳолда Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга илтижо қилса, бас унинг ҳисоб-китоби Парвардигорининг ҳузурида бўлур. Албатта кофир бўлган кимсалар нажот топмаслар» (Мўъминун: 117);

«Аллоҳни қўйиб, сизга фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайдиган нарсага илтижо қилманг! Бас, агар шундай қилсангиз, у ҳолда албатта золимлардандирсиз!» (Юнус: 106). Яъни, мушриклардансиз.

Шундан маълум бўлмоқдаки, бундай ишлар билан шуғулланган одамга намоз ўқишингиз ва тавба қилмай вафот этса жанозасида иштирок этишингиз, жоиз эмасдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 9610 – 1.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг