PDF WORD

Аллоҳнинг исмларини таржима қилиш

Аллоҳнинг исмларини таржима қилиш

Савол: Сизларга (қуйидагича) савол йўлламоқчиман. Дарҳақиқат, уламолар бизда айни шу масалада ихтилоф қилишди.

Биз Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатидан билганимиз шуки, Аллоҳ табарока ва таолонинг сифатлари тавқифий-(ижтоҳодга ўрин йўқ)дир. Шу сабабли Аллоҳ таоло Ўзининг Китоби ва Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тилида исбот қилганини исбот қилиб, нафий қилганини нафий қиламиз ва Аллоҳ таоло сукут қилган нарсада биз ҳам сукут қиламиз.

Бирор кишига Аллоҳни Ўзининг исмидан бошқа исмлар билан номлашлиги жоизми? Мисол учун форс тилидагидек «Худо» ёки Пушту тилидагидек «Худоё» ёки инглиз тилидагидек «God» ва бошқа тиллардагидек. Аллоҳ таолони Китоб ва Суннатда ворид бўлмаган исмлар билан зикр қилган киши Аллоҳ табарока ва таоло айтганидек илҳодга қўл урган бўладими ёки йўқми?: «Унинг исмларида ҳақдан оғиб (ноўрин жойларда уларни қўллайдиган мушрик) кимсаларни тарк қилинглар». Баъзи уламолар ушбу исмларни жоиз дея, «Жаброил»ни далил сифатида ёдга оладилар ва «Ил» иброний тилида Аллоҳнинг исмидир. Иброний тилида исмни ўзгартиришлик жоиз экан, демак, бошқа тилларга ҳам (ўзгартиришлик) жоиз дейдилар. Ушбу таъвил яроқлими ёки йўқми? Аллоҳнинг исмларини араб тилидан ўзга тилларга ўзгартиришлик жоизми ёки йўқми? Бизга фойда улашсангиз, жазакумуллоҳу хойрон.

Жавоб: Таржимон иккала тилдан ҳам яхши хабардор бўлса, Аллоҳнинг исмларини араб тилини билмайдиганларга ўзларининг тилларида таржима қилишлик жоиздир. Худди уларга Қуръон оятлари ва Пайғамбар ҳадисларини динни тушунтириш учун таржима қилингани каби.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, оилалари ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 8115.

 

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудаён ва Абдуллоҳ ибн Қаъуд

 

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг