PDF WORD

Исломнинг ҳақиқати нима?

Исломнинг ҳақиқати нима?

Савол: Исломнинг ҳақиқати нима?

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Исломнинг ҳақиқати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Жиброил алайҳиссаломнинг Ислом ҳақидаги саволига берган жавобида баён қилинган: «Ислом – «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир» деб гувоҳлик беришингиз, намозни тўкис адо этишингиз, закотни бериб, рўзани тутишингиз, йўлига қодир бўлсангиз ҳаж қилишингиздир».

Ислом ичига Аллоҳга, Унинг фаришталари, китоблари, пайғамбарлари, охират куни, тақдирнинг яхши ва ёмонига иймон келтириш ҳам, эҳсон кирганидек киради. Эҳсон – Аллоҳга кўриб тургандек ибодат қилиш, демакдир. Чунки, «Ислом» сўзи истеъмол қилинганида, қуйидаги оят ва ҳадисга биноан, буларнинг барчаси назарда тутилади:

«Албатта Аллоҳ наздида мақбул бўладиган дин фақат Ислом динидир» (Оли Имрон: 19).

Жиброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Ислом, иймон ва эҳсон ҳақида сўраганида жавоб бердилар ва Жиброил алайҳиссалом бу саволларни одамларга динларини ўргатиш учун берганларини айтдилар.

Шубҳасиз, Ислом дини – Аллоҳнинг буйруқларига зоҳиран ва ботинан бўйинсуниш, таъқиқларини эса зоҳиран ва ботинан тарк этиш, демакдир. Мана шугина – баркамол Исломдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир.

Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, (Фатво № 1988 – 1)

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Манба: Ҳикмат Нури



·

Фикр билдиринг