PDF WORD

Ислом ҳуррият тарафдоридир

Ислом ҳуррият тарафдоридир

Савол: Маълумки, Ислом дини одамларни озодликка чиқариш учун келган. Исломдаги ҳуррият, раббоний уламолардан бири айтиб ўтганидек, Аллоҳга қул бўлиб, бошқаларга нисбатан ҳур бўлишингиздир. Биз сиздан Исломдаги қуллик ҳақида тушунча беришингизни сўраймиз: Ислом соясида қул ўзининг хожасидан қандай озод бўлади ва бунга тааллуқли ишлар нималардан иборат? Бундан ташқари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг нега Анас разияллоҳу анҳу каби ходимлари, Умар разияллоҳу анҳунинг нега ғуломи бўлганини тушунтириб берсангиз.

Жавоб: Қулликнинг маъноси «Аллоҳ таолога яқин бўлиш, Унинг савобларини умид қилиб, ғазаби ва жазоларидан қўрқиб Аллоҳ таолонинг амрларига итоат ва таъқиқларидан тийилиш билан Аллоҳ таолога итоат этиш, бўйинсуниш ва Унга ҳокисор бўлиш», демакдир. Зеро шугина ҳақиқий қуллик ва у Аллоҳ таоло учунгинадир.

Аммо оддий қуллик ҳақида гапиргудек бўлсак, у талайгина сабаблар оқибатида пайдо бўладиган муваққат қулликдир. Унинг асоси инсоннинг куфр шалтоғига белангач, машруъ жиҳод асносида мусулмонлар қўлига тушиб қолишидир.

Энди, қулнинг хожасидан қандай озод бўлишига келсак, унинг турли омиллари бўлиб, уларни уламолар қулларни озод қилиш ҳақидаги фиқҳий китобларда баён қилганлар. Маслаан: хожанинг Аллоҳга яқин бўлиш мақсадида қулини озод қилиши, қотиллик ёки зиҳор ва шунга ўхшаш гуноҳларга каффорот ўлароқ қулларни озод қилиш.

Хизматкор олиш эса (шаръан) жоиздир. Бу, Анас разияллоҳу анҳу ва бошқаларниг ҳадисларидан маълумдир. (Валлоҳу аълам), бундаги ҳикмат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хусусий эҳтиёжларини бажариш ва ишларида ёрдамчи бўлиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламда бўлган одоб ва ахлоқларни яқиндан кўришдир. Бунинг Аллоҳ таолонинг Ўзигагина хос бўлган қуллик – бандаликка ҳеч қандай акс таъсири йўқдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 7150 – 1.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг