PDF WORD

Инсон маймундан тарқалганми?

Инсон маймундан тарқалганми?

Савол: «Инсон маймундан тарқалаган» деган гап бор. Шу тўғрими? Бунга далиллар борми?

Жавоб: Бу гап нотўғридир. Бунинг далили шуки, Аллоҳ таоло Қуръон Каримда Одам алайҳиссаломнинг яралиш босқичларини айтиб, шундай деган:

«Дарҳақиқат, Ийсонинг Аллоҳ ҳузуридаги мисоли Одамникига ўхшайди. Аллоҳ Одамни тупроқдан яратди» (Оли Имрон: 59).

Сўнгра бу тупроққа сув қориштирилди ва у қўлларга ёпишадиган лойга айланди. Аллоҳ таоло айтди:

«(Қасамки), Биз инсонни (яъни Одам алайҳис-саломни) лойнинг мағзидан яратдик» (Мўъминун: 12).[1]

«Зотан Биз (инсонларнинг асли-аввали бўлмиш Одам алайҳиссаломни) ёпишқоқ бир лойдан яратгандирмиз» (Соффаат: 11).

Сўнгра у лой қора ботқоққа айланди. Аллоҳ таоло айтди:

«Маълумки, Биз инсонни - (Одамнинг асли) қора ботқоқдан бўлиб (одам) сурати берилгач, қуритилган лойдан яратганмиз» (Ҳижр: 26);

«У зот инсонни (яъни Одам алайҳиссаломни) сопол каби қуриган қора лойдан яратди» (Раҳмон: 14).

Сўнгра Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Одам алайҳиссаломни Ўзи хоҳлаган суратда яратиб, унга руҳини пуфлади. Аллоҳ таоло айтди:

«Роббингиз фаришталарга: «Албатта, Мен (асли) қора ботқоқдан бўлиб (одам сурати берилгач) қуритилган лойдан Инсон яратгувчиман. Бас, қачон уни тиклаб, ичига Ўз (даргоҳимдаги) жондан киритганимда, сизлар унга сажда қилган ҳолингизда йиқилингиз!» – деганида …» (Ҳижр: 28, 29).

Булар Одам алайҳиссаломнинг яратилиши ҳақида Қуръон Каримда ўтган босқичлардир. Одам алайҳиссаломнинг зурриётининг яралиши ҳақида ўтган босқичлар ҳақида эса Аллоҳ таоло шундай дейди:

«(Қасамки), Биз инсонни (яъни Одам алайҳиссаломни) лойнинг мағзидан яратдик. Сўнгра уни (яъни барча инсонларни) аввало мустаҳкам қароргоҳдаги (яъни бачадондаги) нутфа-маний қилдик. Сўнгра бу нутфадан лахта қонни яратиб, лахта қондан парча гўштни яратиб, парча гўштдан суякларни яратиб, бу суякларга гўшт қопладик, сўнгра (унга жон киргизиб, аввал бошдаги бир томчи сув – нутфадан бутунлай) бошқа бир жонзот ҳолида пайдо қилдик. Бас энг гўзал яратгувчи (яъни йўқдан бор қилгувчи бўлмиш) Аллоҳ баракотли – буюкдир» (Мўъминун: 12 – 14).

Одам алайҳиссаломнинг рафиқаси Ҳаввога келсак, Аллоҳ таоло уни Одам алайҳиссаломнинг ўзидан яратганини баён қилиб шундай деди:

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини (Ҳаввони) вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз!» (Нисо: 1).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 5167 – 5.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Манба: Ҳикмат Нури


[1] И з о ҳ . «Лойнинг мағзи»дан мурод – лой-ер жинсидаги барча моддалардир. Дарвоқеъ, замонавий тиббиёт ҳам инсон вужудида ер жинсининг барча моддалари мавжуд эканини исботлайди;


·

Фикр билдиринг